Eng afzal zikr: Subhanalloh, Alhamdulillah, La ilaha illalloh

Kunning istalgan vaqtida aytsa boʻladigan, savobi ulugʻ qisqa zikrlar.

1 Bir marta

لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ

Maʼnosi va manbasi

Жобир разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Зикрларнинг энг афзали "Лаа илааҳа иллаллоҳ", дуоларнинг энг афзали "Алҳамдулиллаҳ"дир».

Термизий, Насоий «Сунани Кубро» ва Ибн Можа ривояти Darajasi: Ҳасан

Sharh

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда зикрларнинг энг афзали "Лаа илааҳа иллаллоҳ", яъни "Аллоҳдан ўзга сиғинишга ҳақли зот йўқ", дейиш эканини ва дуоларнинг энг афзали "алҳамдулиллаҳ", яъни барча неъматларни берувчи зот камол (комиллик) ва жамол (гўзаллик) сифатларига энг лойиқ бўлган Аллоҳ субҳонаҳу ва таололигини эътироф этиш эканини хабар бермоқдалар.

Foydalari

  • Зикрда тавҳид калимасини ва дуода ҳамд айтишни кўпайтиришга ундалгани.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

2 Bir marta

سُبْحَانَ اللَّهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ، وَاللَّهُ أَكْبَرُ

Maʼnosi va manbasi

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам: «Аллоҳга ёқадиган энг яхши гаплар тўрттадир. Улар: Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу акбар бўлиб, қайси биридан бошласанг ҳам зарари йўқ», – дедилар.

Имом Муслим ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳга ёқадиган сўз тўртта эканини баён қилмоқдалар. Улар:

Субҳаналлоҳ: яъни "Аллоҳни барча нуқсонлардан поклайман" – дегани.

Алҳамдулиллаҳ: Аллоҳни улуғлаб ва яхши кўриб тўлиқ комиллик билан васфлаш демакдир.

Лаа илааҳа илла Аллоҳ: яъни, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир.

Аллоҳу акбар: яъни Аллох энг улуғ, азиз ва буюк зот деганидир.

Унинг фазли ва савобига етишиш учун тартиб билан айтиш шарт эмас.

Foydalari

  • Шариатнинг енгиллиги, шунинг учун қайси бири билан бошласа ҳам бўлаверади.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

3 Bir marta

سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ

Maʼnosi va manbasi

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбуб, улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм», – дедилар.

Муттафақун алайҳ Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар қандай ҳолатда нутқ қилиш машаққатсиз, осон, тарозида ажри улуғ ҳамда Раббимиз Раҳмон таоло яхши кўрадиган икки сўз ҳақида хабар бердилар. Улар:

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм»

Бу сўзлар Аллоҳни улуғлик ва камолот билан васфлаш, ҳамда У Зотни ҳар қандай нуқсонлардан поклашни ўз ичига олади.

Foydalari

  • Зикрнинг энг улуғи, Аллоҳни поклаш ва Уни мақташни ўз ичига олган зикрдир.
  • Аллоҳ раҳматининг кенглиги. У Зот оз амалга ҳам кўп савоб беради.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

4 Bir marta

سُبْحَانَ اللَّهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ، وَاللَّهُ أَكْبَرُ

Maʼnosi va manbasi

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, демоқлигим мен учун қуёш нури етиб борган ҳамма нарсадан яхшироқдир», дедилар.

Имом Муслим ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолони қуйидаги улуғ сўзлар билан зикр қилмоқ дунё ва ундаги барча нарсадан яхшироқ эканини хабар бермоқдалар. Улар:

«Субҳаналлоҳ»: Аллоҳ таолони нуқсонлардан поклаш.

«Алҳамдулиллаҳ»: У Зотни улуғлаб, яхши кўриб, комил сифатлар билан сано айтиш.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ.

«Аллоҳу акбар»: Аллоҳ барча нарсадан улуғ ва буюкдир.

Foydalari

  • Аллоҳ таолони зикр қилишга ундаш ва у зикр қуёш нури тушган барча нарсадан яхшироқ эканлигига далолат.
  • Зикрдаги ажр ва фазилатлар сабабли уни кўпайтиришга ундамоқ.
  • Дунё матоси оз ва шаҳватлари завол бўлувчидир.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

5 100 marta

سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ

Maʼnosi va manbasi

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар.

Муттафақун алайҳ Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ», деса хатолари денгиз тўлқинга учраганда ҳосил бўладиган оқ кўпикларчалик кўп бўлса ҳам ўчирилиб, кечирилиб юборилиши ҳақида хабар бермоқдалар.

Foydalari

  • Бу зикрни кетма-кет ёки турли хил вақтларда айтса ҳам шу ажр берилади.
  • Тасбеҳ: Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан поклашдир. Ҳамд: Аллоҳни, муҳаббат ва улуғлаш ила камолот билан сифатлашдир.
  • Ҳадисдаги гуноҳлар сўзидан мурод кичик гуноҳлар. Катта гуноҳлар учун тавба қилиниши лозим.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

6 Bir marta

لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، اللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ كَثِيرًا، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ

Maʼnosi va manbasi

Саъд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: «Айтиб юришим учун менга бир калима ўргатинг», – деди. «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳ, Аллоҳу акбару кабиро, валҳамдулиллаҳи касиро, субҳаналлоҳи роббилъаламин, лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳил ъазизил ҳаким», деб айт», дедилар. «Булар барчаси Раббимга, менгачи», –деди. Шунда «Аллоҳ мени кечир, раҳм айла, ҳидоятга сол ва менга ризқ бер», – дегин», дедилар».

Имом Муслим ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Саҳрода яшовчи бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан зикр ўргатишларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга шундай дедилар: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ» тавҳид шаҳодати билан бошладилар. Маъноси эса «Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ», деганидир. «Аллоҳу акбару кабийро», яъни, Аллоҳ барча нарсадан улуғ ва буюк. «валҳамдулиллаҳи касиро», яъни, Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматлари, сифатлари ва ишлари учун кўпдан кўп ҳамд айтаман. «Субҳаналлоҳи Роббил ъаламин», яъни, нуқсондан пок ва муқаддас бўлди. «Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллааҳил азиизил ҳакиим», яъни, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўзгариш фақатгина Аллоҳнинг тавфиқи ва ёрдами билан бўлади. Шунда ҳалиги киши: «Бу дуолар Раббимни улуғлаш ва зикр қилиш учундир. Ўзимга нима деб дуо қилай», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга шундай дедилар: «Аллоҳим, гунохларимни ўчириш ва яшириш билан мени мағфират қил. . Дин ва дунё манфаатларини менга ато этиш билан «мени раҳм айла». . Сиротул мустақимга ва энг яхши аҳволларга «мени ҳидоят қил». . Ҳалол бойлик, сиҳҳат саломатлик, яхшилик ва офият билан «ризқлантир». .

Foydalari

  • Аллоҳ таолони таҳлил, такбир, таҳмид ва тасбиҳлар ила зикр қилишга ундалмоқда.
  • Дуодан олдин Аллоҳга мақтов айтиш ва зикр қилиш мустаҳаб.
  • Инсон асарларда келган дунё ва охират яхшиликларини жамлаган дуолар билан дуо қилиши мустаҳаб ва шу билан бирга хоҳлаган нарсаларини сўраб дуо қилиши мумкин.
  • Банда дунё ва охиратига манфаат олиб келадиган нарсалар билан дуо қилмоғи лозим.
  • Мағфират, раҳмат ва ризқ талаб қилишга ундалмоқда. Бу эса барча яхшиликларни жамлайди.
  • Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига манфаат берадиган нарсани таълим беришлари.
  • Тозаланиш комил бўлиши учун раҳмат мағфиратдан кейин зикр қилинди. Мағфират - гуноҳларни яшириш, уларни ўчириш ҳамда дўзахдан узоқлаштириш. Раҳмат - яхшиликни еткизиш ва жаннатга киришдир. Манашу улкан ютуқ.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

7 Bir marta

Maʼnosi va manbasi

Абу Молик Ашъарий разияллоҳу анҳудан нақл қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (ҳужжатдир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади, ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади».

Имом Муслим ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи тозалик таҳорат ва ғусл билан бўлишини хабар бермоқдалар. Тозалик намознинг шартларидан биридир. «Алҳамдулиллаҳ (Аллоҳга ҳамд айтиш) - тарозини тўлдиради». Алҳамдулиллаҳ – Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш ва У Зотни камолот сифатлари билан сифатлашдир. Бу калима Қиёмат куни амал тарозисини тўлдириб юборади. Субҳоналлоҳ ва алҳамдулиллаҳ —Аллоҳ таолони барча нуқсон ва камчиликлардан поклаш ва У Зотни улуғлаб, суйган ҳолда буюклигига лойиқ тарзда баркамол сифатлар билан сифатлаш (савоби) осмонлар ва ер оралиғини тўлдиради. «Намоз - нурдир» яъни, намоз банданинг қалби, юзи, қабри ва маҳшаргоҳида нур эканлигининг ифодасидир. "Садақа - ҳужжатдир" яъни, мўъмин иймонида содиқ ва садақанинг мукофотига ишонмаганлиги учун садақа қилмайдиган мунофиқдан фарқли инсон эканлигига далилдир. "Сабр зиёдир". Сабр – нафсни жиззакилик ва ғазабдан сақлаш. Бу сабрдан қуёш нуридек ҳарорат ва куйдириш ҳосил бўладиган нур пайдо бўлади. Сабр қилиш қийин, чунки у нафс билан курашиш ва уни интилган нарсасидан тийишни талаб қилади.

Сабрли одам нурда, ҳидоятда ва тўғри йўлда мудом қолади. Сабр ― Аллоҳ таолога итоат этишда, гуноҳлардан тийилишда ва дунёнинг турли машаққат ва қийинчиликларига сабр қилишдир. Агар Қуръонни ўрганиб унга амал қилсангиз, Қуръон сизнинг фойдангизга ҳужжат бўлади, аммо тиловат ҳам, амал ҳам қилмай, уни ташлаб қўйсангиз, унда у зарарингизга ҳужжат бўлади. Сўнгра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча одамлар уйқуларидан уйғониб, турфа ишлар учун турли томонларга тарқалиб, ҳаракатларини бошлашидан дарак бердилар. Уларнинг айримлари Аллоҳ таолога тоату ибодат қилишда устивор туриб, ўз жонларини жаҳаннамдан қутқарсалар, баъзилари эса, Аллоҳ йўлидан оғиб, гуноҳлар ботқоғига ботиб, жаҳаннамга кириш билан ўз жонларини ҳалокатга отадилар.

Foydalari

  • Поклик икки хил: Зоҳирий поклик таҳорат ва ғусл билан бўлса, ботиний поклик эса, тавҳид, иймон ва эзгу амал билан ҳосил бўлади.
  • Намозни ўз вақтида ўқишга эътиборни қаратиш. Чунки намоз банда учун дунё ва охиратда нурдир.
  • Садақа — иймон садоқатига очиқ далил.
  • Сизнинг зарарингизга эмас, фойдангизга ҳужжат бўлиши учун, Қуръонга амал қилиш ва уни тасдиқлашнинг аҳамияти.
  • Нафсни тоату ибодат билан машғул қилмасангиз, сизни гуноҳлар билан машғул қилади.
  • Ҳар бир инсоннинг амал қилиши муқаррардир. У ўз жонини ёки тоату ибодат билан (жаҳаннам оловидан) қутқаради ёки гуноҳлар билан ҳалокатга олиб боради.
  • Сабр ― чидам ҳамда сарҳисобни талаб қилади ва у машаққатлидир.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

Savollar

Bu sahifada nima bor?

Eng afzal zikr: har biri arabcha matni, maʼnosi, manbasi boʻlgan hadis, darajasi va sharhi bilan.

Tarjimalar qayerdan olingan?

Tarjima qilingan nabaviy hadislar ensiklopediyasi HadeethEnc.com saytidan. Har bir hadis ular nashr qilganidek, manbasi va darajasi bilan, asliga havola bilan koʻrsatiladi.

Hisoblagich qanday ishlaydi?

Zikr ostidagi hisoblagichni bosing, u nolgacha kamayib boradi. U faqat shu sahifada ishlaydi va hech narsa saqlanmaydi.

Kundalik eslatma olsam boʻladimi?

Ha. Android uchun bepul Qabas ilovasi har kuni tonggi va kechki zikrlarni eslatadi va unda xuddi shunday hisoblagich bor.