Magʻfirat soʻrash duosi (istigʻfor)

Sayyidul istigʻfor va sunnatdagi boshqa magʻfirat soʻrash soʻzlari.

1 Bir marta

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ

Maʼnosi va manbasi

Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким саййидул истиғфор–«Аллоҳумма анта Роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни тонгда чин қалбидан айтиб, тун киргунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тунда чин қалбидан айтиб, тонг отгунича вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сен Раббимсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.

Имом Бухорий ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам истиғфорни ҳар хил лафзлари бор эканини ва уларнинг энг афзали, улуғи қуйидаги эканини хабар бердилар: «Аллоҳим, Сен Раббимсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдам ва аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди». Авваламбор Аллоҳнинг шериги йўқ. Банда Аллоҳнинг унинг ёлғиз яратувчиси, маъбуди эканига ҳамда Аллоҳга бўлган иймони ва қўлидан келгинча тоат-ибодатда эканини эътироф этади. Чунки банда қанча ҳаракат қилса ҳам Аллоҳ буюрган барча ибодатларни бажара олмайди ва неъматларига тўлиқ шукр қила олмайди. Банда Аллоҳга илтижо қилиб, У Зотни маҳкам ушлайди. Чунки У Зотнинг Ўзи банда қилган ёмонликларидан паноҳ беради. Банда У Зотнинг ўзининг устидаги неъматларини эътироф этади ва гуноҳу маъсиятларини бўйнига олади. Банда юқоридаги нарсалар билан Аллоҳга тавассул қилгандан сўнг гуноҳларини беркитиб, Ундан мағфирати, авфи, фазли ва раҳмати билан гуноҳларини ўчиришини сўраб дуо қилади. Чунки гуноҳларни У Зотдан бошқа мағфират этувчи йўқ. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу зикр эрталабки кечки зикрлардан эканини хабар бердилар. Ким-ки тўлиқ ишонч, маъноларини ҳис қилган ҳолда унга иймон келтириб, кундузи, яъни, қуёш чиқиш вақтидан пешингача бўлган оралиқдаги вақтда айтса сўнгра вафот этса, жаннатга киради. Ким кеч айтса, яъни, қуёш ботгандан эрталабгача бўлган вақтда айтса ва тонг отишидан олдин вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади.

Foydalari

  • Истиғфор айтишнинг кўринишлари ҳар хил бўлиб, баъзиси баъзисидан афзалроқдир.
  • Банда Аллоҳга ушбу дуо билан дуо қилишга ҳарис бўлиши лозим. Чунки бу Истиғфорлар саййиди.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

2 Bir marta

Maʼnosi va manbasi

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббиларидан ҳикоя қилароқ:

«Банда гуноҳ қилди ва:

«Эй, Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди.

Шунда У зот таборака ва таоло:

«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди.

Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва:

«Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди.

Шунда У зот таборака ва таоло:

«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳни мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди.

Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва:

«Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди.

Шунда У зот таборака ва таоло:

«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қилавер, батаҳқиқ, сени мағфират қилдим», дейди»,- дедилар».

Муттафақун алайҳ Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолодан ривоят қилмоқдалар. Агар банда бир гуноҳ қилса, сўнгра: «Аллоҳим мени кечир»,— деса, Аллоҳ таоло: «Бандам гуноҳ қилди, ва унда гуноҳларни кечирадиган, беркитадиган, кечиб юборадиган ва гуноҳи учун жазолайдиган Раббиси бор эканини тан олди, мен уни кечирдим», – дейди. Сўнгра банда гуноҳга яна қайтди ва Аллоҳга: «Мени гуноҳимни кечир», – деди. Шунда Аллоҳ: Бандам гуноҳ қилди, ва унда гуноҳларни кечирадиган, беркитадиган, кечиб юборадиган ва гуноҳи учун жазолайдиган Раббиси бор эканини тан олди, мен уни кечирдим», – дейди. Сўнгра банда гуноҳга яна қайтди ва Аллоҳга: «Мени гуноҳимни кечир», – деди. Шунда Аллоҳ: Бандам гуноҳ қилди, ва унда гуноҳларни кечирадиган, беркитадиган, кечиб юборадиган ва гуноҳи учун жазолайдиган Раббиси бор эканини тан олди, мен уни кечирдим. Хоҳлаганини қилсин», – деди. Токи банда гуноҳ қиларкан, сўнгра тавба қилиб у гуноҳни қайтиб қилмасликка онт ичиб сўнг нафси устун келиб яна гуноҳ ишни қилиб қўйса, сўнг яна надомат чекиб тавба қилса, Аллоҳ уни тавбасини қабул қилиб кечиришда давом этаверади. Чунки тавба ўзидан олдинги гуноҳларни ўчириб юборади.

Foydalari

  • Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳматининг кенглиги. Банда қанча гуноҳ қилса ҳам ундан кейин тавба қилса ва Аллоҳга қайтса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади.
  • Аллоҳга иймон келтирган инсон Раббисининг кечиримини умид қилади, унинг жазосидан қўрқади, тавбага шошилади ва қилаётган гуноҳида давом этмайди.
  • Тавбанинг тўғри бўлиш шартлари: Гуноҳни ташлаш, унга надомат чекиш, унга қайтмасликка азм қилиш. Агар гуноҳ иши инсонларнинг моли, обрўси ёки нафсониятига тегишли бўлса уларнинг ҳақларини қайтариш ёки кечирим сўраб ҳақни адо этишлик.
  • Аллоҳ таолони танишнинг аҳамияти, чунки шу илм бандани ҳар сафар гуноҳ қилганда тавба қилишга ундайди ва умидсизликка тушиб қолишдан қайтаради.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

3 Bir marta

Maʼnosi va manbasi

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ таоло деди: Эй Одам боласи, мадомики, сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, нима гуноҳ қилган бўлсангда, парво қилмасдан мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг булутларга қадар етса-да, Менга истиғфор айтсанг, сени мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган гуноҳлар билан келсанг ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда рўбарў бўлсанг, Мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират билан қарши оламан!»

Тирмизий ривояти Darajasi: Ҳасан

Sharh

Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердиларки, Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай деди:

«Эй Одам боласи! Сен мендан дуо қилиб сўрар экансан, то-ки раҳматимдан умид узмасанг, гуноҳларингни кечираман ва уларни ўчириб ташлайман, улар катта гуноҳлардан бўлса ҳам, мен унга эътибор бермайман. Эй Одам боласи! Агар сенинг гуноҳларинг осмон билан ер орасини тўлдирадиган даражада кўп бўлиб, унинг кенгликларига етиб, ҳар тарафини қамраб олса ҳам, кейин сен мендан истиғфор сўрасанг, кўплигига қарамасдан барчасини кечираман ва ўчириб ташлайман.

Эй Одам боласи! Агар сен менинг ҳузуримга ерни тўлдирганча гуноҳ ва осийлик билан келсанг-да, лекин, ширк қилмаган ҳолингда, яъни муваҳҳид бўлган ҳолингда келсанг, мен сени ерни тўлдирганича мағфират билан қарши оламан. Чунки Менинг мағфиратим кенг ва Мен ширкдан бошқа барча гуноҳларни кечираман».

Foydalari

  • Аллоҳ таолонинг раҳмати, мағфирати ва фазли беқиёс кенг.
  • Тавҳиднинг улуғ фазилати – Аллоҳ таоло тавҳид аҳлининг гуноҳ ва осийликларини мағфират этади.
  • Ширкнинг хатари катта экани ва Аллоҳ мушрикларнинг гуноҳларини мағфират қилмаслиги.
  • Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтадилар: бу ҳадисда гуноҳларнинг мағфират қилинишига сабаб бўладиган уч нарса жамланган: Биринчи: Аллоҳнинг раҳматидан умид қилган ҳолда дуо қилиш. Иккинчи: истиғфор айтиш ва тавба қилиш. Учинчи: муваҳҳид ҳолда вафот этиш.
  • Бу ҳадис — Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Раббилари номидан ривоят қилган ҳадисдир. У «қудсий» ёки «илоҳий» ҳадис деб аталади. Унинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳдан, лекин Қуръонга хос бўлган сифатларга эга эмас. Масалан, тиловати билан ибодат қилиш, унинг учун таҳорат олиш, таҳаддий қилиш ва мўъжиза каби хусусиятлар унда йўқ.
  • Гуноҳлар уч турлидир: Биринчи: Аллоҳга ширк келтириш. Бу гуноҳни Аллоҳ кечирмайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Кимки Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қиладир». Иккинчи: банда билан Раббиси орасидаги гуноҳ ва маъсиятлар. Аллоҳ азза ва жалла буларни истаса кечиради ва ташлаб қўяди. Учинчи: бандаларнинг бир-бирига зулм қилиши. Аллоҳ гуноҳнинг бу туридаги ҳеч нарсани қолдирмайди, аксинча, қасосни вожиб қилади.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

Savollar

Bu sahifada nima bor?

Istigʻfor duosi: har biri arabcha matni, maʼnosi, manbasi boʻlgan hadis, darajasi va sharhi bilan.

Tarjimalar qayerdan olingan?

Tarjima qilingan nabaviy hadislar ensiklopediyasi HadeethEnc.com saytidan. Har bir hadis ular nashr qilganidek, manbasi va darajasi bilan, asliga havola bilan koʻrsatiladi.

Kundalik eslatma olsam boʻladimi?

Ha. Android uchun bepul Qabas ilovasi har kuni tonggi va kechki zikrlarni eslatadi va unda xuddi shunday hisoblagich bor.