4 darsdan 3-dars
Musulmon qanday gapirishi va qo'shnilariga qanday munosabatda bo'lishi kerak?
Qur'ondan
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا يَسۡخَرۡ قَوۡمٞ مِّن قَوۡمٍ عَسَىٰٓ أَن يَكُونُواْ خَيۡرٗا مِّنۡهُمۡ وَلَا نِسَآءٞ مِّن نِّسَآءٍ عَسَىٰٓ أَن يَكُنَّ خَيۡرٗا مِّنۡهُنَّۖ وَلَا تَلۡمِزُوٓاْ أَنفُسَكُمۡ وَلَا تَنَابَزُواْ بِٱلۡأَلۡقَٰبِۖ بِئۡسَ ٱلِٱسۡمُ ٱلۡفُسُوقُ بَعۡدَ ٱلۡإِيمَٰنِۚ وَمَن لَّمۡ يَتُبۡ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ ﴿١١﴾ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱجۡتَنِبُواْ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلظَّنِّ إِنَّ بَعۡضَ ٱلظَّنِّ إِثۡمٞۖ وَلَا تَجَسَّسُواْ وَلَا يَغۡتَب بَّعۡضُكُم بَعۡضًاۚ أَيُحِبُّ أَحَدُكُمۡ أَن يَأۡكُلَ لَحۡمَ أَخِيهِ مَيۡتٗا فَكَرِهۡتُمُوهُۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۚ إِنَّ ٱللَّهَ تَوَّابٞ رَّحِيمٞ ﴿١٢﴾
Эй, иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар, ўзлари золимлардир. Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳимлидир.
Sunnatdan
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин, ёки (бунинг иложи бўлмаса) жим турсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурмат қилсин (унга озор бермасин). Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонининг ҳурматини жойига қўйсин», – дедилар.
Sharh
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳга ва қайтиб тириладиган, амалининг мукофот ёки жазоси оладиган охират кунига иймон келтирган кишининг иймони қуйидаги ишларни бажаришга ундашини хабар бердилар:
Биринчиси: Яхши сўз: Тасбиҳ, таҳлил, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва инсонлар орасини ислоҳ қилиш кабилар. Агар ундай қилолмаса жим турсин ва тилини тийсин.
Иккинчиси: Қўшнига яхшилик қилиш ва озор бермаслик.
Учинчиси: Яхши сўз ва яхши таом тақдим қилиш билан зиёратга келган меҳмонни икром қилмоқ.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлганларидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган инсондир», – дедилар.
Sharh
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга тили билан азият бермайдиган киши ҳақиқий Исломи комил инсон эканини ҳамда мусулмонларни сўкмаслиги, лаънатламаслиги, ғийбат қилмаслиги ва тили билан умуман зарар бермаслигини хабар бердилар. Яна хабар бердиларки, мусулмонлар унинг қўлидан ҳам омондалар. Уларга тажовуз қилмайди, ҳақсиз молларини олиш ва шу каби зулмларни бажармайди. Ҳақиқий муҳожир эса Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни тарк қилган кишидир.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаброил алаҳиссалом менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, ҳаттоки уни меросга ҳам шерик қилармикан деб ўйлаб қолдим», –дедилар.
Sharh
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Жаброил алайхиссалом қўшнига яхшилик қилишга, унинг хаққини сақлашга, азият берса, сабр қилишга қайта-қайта буюраверганларидан, яқинда ўлганидан кейин меросидан ҳам улуш берилиши тўғрисида вахий тушса керак деб ўйлаб қолганларини хабар бермоқдалар. Қўшни - мусулмонми, кофирми, қариндошми, қариндош эмасми фарқи йўқ, ҳовлиси яқин бўлган барча қўшнидир.