4 darsdan 4-dars
Alloh meni kechiradimi?
Qur'ondan
۞ قُلۡ يَٰعِبَادِيَ ٱلَّذِينَ أَسۡرَفُواْ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِمۡ لَا تَقۡنَطُواْ مِن رَّحۡمَةِ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ يَغۡفِرُ ٱلذُّنُوبَ جَمِيعًاۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ ﴿٥٣﴾
Сен (Менинг тарафимдан): «Эй, ўз жонларига исроф (жавр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳимли Зотдир», деб айт.
۞ وَٱكۡتُبۡ لَنَا فِي هَٰذِهِ ٱلدُّنۡيَا حَسَنَةٗ وَفِي ٱلۡأٓخِرَةِ إِنَّا هُدۡنَآ إِلَيۡكَۚ قَالَ عَذَابِيٓ أُصِيبُ بِهِۦ مَنۡ أَشَآءُۖ وَرَحۡمَتِي وَسِعَتۡ كُلَّ شَيۡءٖۚ فَسَأَكۡتُبُهَا لِلَّذِينَ يَتَّقُونَ وَيُؤۡتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَٱلَّذِينَ هُم بِـَٔايَٰتِنَا يُؤۡمِنُونَ ﴿١٥٦﴾
Ва бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни ёзиб қўй. Биз Сенинг Ўзингга тавба қилдик», – деди. У зот: «Азобим ила кимни хоҳласам, тутаман. Раҳматим эса, ҳамма нарсадан кенгдир. Уни тақво қилганларга, закот берганларга, оятларимизга иймон келтирганларга ёзажакман.
إِلَّا مَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ عَمَلٗا صَٰلِحٗا فَأُوْلَٰٓئِكَ يُبَدِّلُ ٱللَّهُ سَيِّـَٔاتِهِمۡ حَسَنَٰتٖۗ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمٗا ﴿٧٠﴾
Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли бўлган Зотдир.
Sunnatdan
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Раҳмлиларга Раҳмон бўлган Зот раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар».
Sharh
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқаларга раҳм қиладиган инсонларни қилган ишларига мувофиқ равишда Аллоҳ таоло барча нарсани ўраб олган раҳмати билан раҳм қилишини баёнладилар.
Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ер юзидаги инсон, хайвон, қуш ва бошқа барча нарсаларга раҳм қилишга буюрдилар. Бунинг мукофоти Аллоҳ таолонинг етти қават осмон устидан уни раҳм қилишидир.
Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ азза ва жалла кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи қуёш ботадиган жойидан чиққунига қадар шундай бўлади», дедилар».
Sharh
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини хабар бермоқдалар. Агар банда кундузи гуноҳ қилиб, кечаси тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Агар кечаси гуноҳ қилиб, кундузи тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Аллоҳ таоло тавбадан шодланиб ва уни қабул қилиш учун қўлини ёяди. Дунё тугашидан дарак берувчи қуёш мағрибдан чиққунга қадар тавба эшиги очиқ бўлаверади. Қуёш ботишдан чиққанда эса тавба эшиги ёпилади.
Yo'l tugallandi
Ofarin!
Kundalik hayotda Islom
6 yo'ldan 1 tasi tugallandi
Barcha yo'llarga qaytish