Duo qachon ijobat boʻladi? Vaqtlari va sabablari

Duoning qabul boʻlishi eng koʻp umid qilinadigan vaqtlar va holatlar.

1 Bir marta

Maʼnosi va manbasi

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда Раббисига энг яқин бўладиган вақти бу сажда қилган холатидир. Бас (саждада) дуони кўпайтиринглар» – дедилар.

Имом Муслим ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда банда Раббисига саждада энг яқин бўлишини хабар бердилар. Чунки намоз ўқувчи танасининг энг афзал аъзосини Аллоҳ азза ва жаллага тавозеълик қилиб, бўйсуниб ва ўзини хўр тутиб пешонасини саждагоҳга қўяди.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саждада дуони кўпайтиришга буюрдилар. Шундай қилиб бандада сўз ва феъл билан Аллоҳга ўзини хўр тутиш жамланади.

Foydalari

  • Тоат-ибодатлар бандани Аллохга яқинлаштиради.
  • Саждада дуони кўпайтиришнинг мустаҳаблиги, чунки сажда дуо ижобат бўладиган ўринлардандир.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

2 Bir marta

Maʼnosi va manbasi

Нуъмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо ибодатдир», – дедилар ва Аллоҳнинг: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан ‎‎кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар» оятини қироат қилдилар» [Ғофир:60].

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда дуо ибодат эканини хабар бермоқдалар. Шунинг учун дуонинг барча тури холис Аллоҳ учун бўлиши керак. Дуо иккига бўлинади.

— Сураш ва талаб қилиш дуоси: Дунё ва охиратига манфаатли нарсани ёки бирор хил зарарларни кетказишни сўрашдир.

— Ибодат дуоси: У Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган, зоҳирий ва ботиний сўз ва амаллардир.

Ибодат қалб, бадан ёки мол билан бўлади.

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг ушбу сўзини далил қилдилар. Аллоҳ таоло айтади: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан ‎‎кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар».

Foydalari

  • Дуо ибодатнинг аслидир. Аллоҳдан бошқага сарфлаш жоиз эмасдир.
  • Дуо ибодатнинг моҳиятини, Аллоҳни бой ва чексиз қудратини ҳамда банда у зотга муҳтож эканини ўз ичига олади.
  • Аллоҳнинг ибодатини ва унга дуо қилишни ташлаган инсонга қаттиқ ваъид бордир. Аллоҳга дуо қилишни тарк қилган инсонлар жаҳаннамга ҳақир ва хўрланган ҳолда киражаклар.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

3 Bir marta

Maʼnosi va manbasi

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга, дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ» – дедилар.

Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти Darajasi: Ҳасан

Sharh

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг наздида дуодан кўра афзалроқ ибодат йўқ эканини баёнладилар. Чунки унда Аллоҳни бой, бандани эса ожиз ва фақир эканини эътироф этиш бордир.

Foydalari

  • Дуонинг фазли улуғдир. Дуо қилаётганда У Зотни улуғлаш, У Зотни бой, эшитувчи, карийм, меҳрибон, қудуратли, яқин каби улуғ сифатлар билан сифатлаб дуо қилиш лозимдир. Чунки камбағалга, карга, бахилга, бераҳмга, ожизга ва узоққа дуо қилинмайди.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

4 Bir marta

Maʼnosi va manbasi

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эй Одамлар! Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсанигина қабул қилади. Албатта, Аллоҳ пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам амр этди: «Эй Пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва солиҳ амал қилинглар. Мен нима қилаётганганингизни билувчиман». Яна айтганки: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар». Сўнг Расулуллоҳ

соллаллоҳу алайҳи ва саллам узоқ сафарга чиққан, сочлари тароқ тегмаганидан патила-патила бўлиб кетган, чанг-тўзон сочининг

рангини ўзгартириб юборган бир киши ҳақида гапирдилар: «Ҳалиги одам қўлларини кўкка чўзиб: "Ё Рабб! Ё Рабб!" деб дуо қилмоқда. Бироқ унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ўзи ҳаром билан озиқланган. Қандай қилиб унинг дуоси ижобат бўлсин?!»

Имом Муслим ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердиларки, Аллоҳ Таоло пок, муқаддас, камчилик ва нуқсонлардан мутлақо йироқ, барча камолот сифатлар билан сифатланган Зотдир. Шунинг учун У Зот амал қиладиган ишлар, айтилган сўзлар ва эътиқодлардан фақат пок бўлганини қабул қилади. Яъни, улар фақат Аллоҳ учун ихлос билан қилинган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига мувофиқ бўлиши лозим. Аллоҳга яқинлашиш ҳам фақат шу йўл билан бўлиши керак. Мўминнинг амалларини покловчи энг катта сабаблардан бири — унинг таоми ҳалол бўлишидадир. Таоми ҳалол бўлса, амали ҳам пок ва қабулга муносиб бўлади. Шунинг учун Аллоҳ мўминларни пайғамбарларни буюргани каби буюрди: ҳалолдан еб, солиҳ амал қилинг. Шундай деб марҳамат қилди: «Эй Пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва солиҳ

амал қилинглар. Мен нима қилаётганганингизни билувчиман». Яна айтганки: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб

берган покиза нарсалардан енглар».

Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг амалини бузадиган ва унинг қабул қилинишига тўсқинлик қиладиган ҳаром таомдан қайтардилар. Чунки инсон қанчалик қабул бўлиши учун турли (зоҳирий)сабабларни қилмасин, агар ҳаром билан озиқланган бўлса, амаллари қабул қилинмайди. Шулардан:

Биринчи: ҳаж, жиҳод, қариндош-уруғни зиёрат қилиш ва бошқа ибодатларни бажариш учун узоқ сафар қилиш.

Иккинчи: сайёҳнинг сочи таралмаган, ранг-рўйи ўзгарган, кийими чанга ботган ҳолда муҳтож бўлиб юриши.

Учинчи: қўлларини осмонга кўтариб дуо қилиши.

Тўртинчи: Аллоҳнинг исмлари билан тавассул қилиб, илтижо ва такрор билан «Ё Раббим, Ё Раббим!» деб дуо қилиши.

Лекин шунча сабабларга қарамай, унинг дуоси қабул қилинмайди. Чунки унинг егани ҳам, ичгани ҳам, кийгани ҳам ҳаром бўлган, бутун вужуди ҳаром билан ўсган. Шу ҳолда қандай қилиб унинг дуоси қабул қилинсин?!

Foydalari

  • Аллоҳ таоло Зоти, сифатлари, феъллари ва ҳукмларида комилдир.
  • Аллоҳ таолога ихлос ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш буюрилган.
  • Амалга рағбатлантирувчи воситаларни ишлатиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, Аллоҳ мўминларни ҳам пайғамбарларга буюрган нарсаларга буюрди», дедилар. Агар мўмин бу пайғамбарларга буюрилган амаллардан эканини билса, шу ишни бажаришга шижоатланади ва ўзида куч топади.
  • Дуо қабул бўлишига тўсқинлик қиладиган нарсалардан бири — ҳаром луқмадир.
  • Дуо ижобат бўлишининг бешта сабаби бор: 1. Узоқ сафар – чунки у инсонда ҳокисорликни пайдо қилади. Бу эса дуо ижобат бўлишининг энг улуғ сабабларидандир. 2. Зарурият ҳолати. 3. Қўлларни осмонга кўтариш. 4. Аллоҳга илтижо қилиб, «Раббим!» деган сўзни қайта-қайта такрорлаш, бу энг улуғ сабаблардан. 5. Ҳалол ва пок луқма.
  • Ҳалол ва пок луқма солиҳ амалларга ёрдамчи омиллардан ҳисобланади.
  • Қозий раҳимаҳуллоҳ айтган: «Тоййиб» (пок, яхши) сўзи «хабис» (ифлос, ёмон)нинг зиддидир. – У Аллоҳга нисбат берилса, демак: У нуқсонлардан пок, айблардан муназзаҳ демакдир. – Агар одамга нисбатан айтилса: у ёмон хулқ ва қабиҳ амаллардан узоқ аксинча уларнинг муқобили – гўзал хулқ ва яхши амаллар билан безанган деганидир. – Агар мол-дунё ҳақида айтилса, демак у ҳалол ва мол-дунёнинг энг яхшисидандир».

HadeethEnc.com saytida oʻqing

Savollar

Bu sahifada nima bor?

Duo ijobat boʻladigan vaqtlar: har biri arabcha matni, maʼnosi, manbasi boʻlgan hadis, darajasi va sharhi bilan.

Tarjimalar qayerdan olingan?

Tarjima qilingan nabaviy hadislar ensiklopediyasi HadeethEnc.com saytidan. Har bir hadis ular nashr qilganidek, manbasi va darajasi bilan, asliga havola bilan koʻrsatiladi.

Kundalik eslatma olsam boʻladimi?

Ha. Android uchun bepul Qabas ilovasi har kuni tonggi va kechki zikrlarni eslatadi va unda xuddi shunday hisoblagich bor.