أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ (٣)، اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ
Maʼnosi va manbasi
Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан чиққач уч марта истиғфор айтардилар ва: «Аллоҳумма антассалаам (яъни, Салом Аллоҳнинг исмларидан бири, маъноси Сен барча айбу нуқсондан саломатсан ва Сен бандаларингни ҳалокат ўринларидан сақловчи-саломат этувчи Салом Зотдирсан). Ва минкассалаам (Яъни, саломатлик фақат Сен томонингдан). Табаарокта яаа залжалаали вал икром (Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен айбу нуқсондан пок ва муқаддасдирсан)», – дер эдилар».
Валид: «Авзоийга «Истиғфор қандай бўлади», – деб айтдим», деди.
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ», – дейсан», – деди.
Имом Муслим ривояти Darajasi: Саҳиҳ
Sharh
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини тугатгач: «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ», дер эдилар.
Сўнгра Аллоҳ таолони: «Аллоҳумма антассалаам ва минкассалаа, табаарокта яаа залжалаали вал икром», деб улуғлар эдилар. Яъни: «Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан пок, сифатларида комил Зотдир. Фақат Аллоҳдан дунё ва охират саломатлилигини сўрайман бошқа ҳеч кимнинг қўлидан келмас. У Зот улуғлик ва эҳсон соҳибидир.
Foydalari
- Намоздан сўнг истиғфор айтиш ва шуни ҳар доим қилиш мустаҳабдир.
- Тоату ибодатдаги нуқсону камчиликни йўқотиб комил қилиш учун истиғфор айтиш мустаҳабдир.