Namozdagi duolar: sano, ruku, sajda va tashahhud

Paygʻambarimiz ﷺ namozda, takbiri tahrimadan salomgacha oʻqigan duolar.

1 Bir marta

اللهُمَّ بَاعِدْ بَيْنِي وَبَيْنَ خَطَايَايَ كَمَا بَاعَدْتَ بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ، اللهُمَّ نَقِّنِي مِنْ خَطَايَايَ كَمَا يُنَقَّى الثَّوْبُ الْأَبْيَضُ مِنَ الدَّنَسِ، اللهُمَّ اغْسِلْنِي مِنْ خَطَايَايَ بِالثَّلْجِ وَالْمَاءِ وَالْبَرَدِ

Maʼnosi va manbasi

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда такбири таҳрима айтганларида қироат қилишдан олдин бир оз жим турардилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг расули, ота-онам сизга фидо бўлсин! Айтинг-чи, такбир билан қироат ўртасида жим турганингизда нима дейсиз?» дедим. У зот шундай дедилар: «Аллоҳумма бааъид байний ва байна хотойаайаа камаа бааъадта байналмашриқи валмағриб. Аллоҳумма наққиний мин хотойаайаа камаа юнаққос-савбул абязу минадданас. Аллоҳуммағсилний мин хотойаайаа биссалжи валмаа’и валбарод».

Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен билан хатоларим орасини мағриб билан машриқ ўртасини узоқ қилганинг каби йироқ эт. Эй Аллоҳ! Оппоқ либос кирликдан тозалангани каби мени ҳам хатоларимдан тоза эт. Эй Аллоҳ! Мени хатоларимдан қор, сув ва дўл билан юв-покла!

Муттафақун алайҳ Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга такбир айтгач, Фотиҳани ўқишдан олдин, озгина сукут сақлар ва баъзи дуолар билан намозларини бошлар эдилар. Ворид бўлган дуолардан: «Аллоҳумма баъид байний ва байна хотойаайаа камаа бааъадта байналмашриқи валмағриб. Аллоҳумма наққиний мин хотойаайаа камаа юнаққос-савбул абязу минадданас. Аллоҳуммағсилний мин хотойаайаа биссалжи валмаа’и валбарод». У зот Аллоҳ таолодан машриқ ва мағриб учрашмагани каби хатоларга йўлиқмаслик учун ўзлари ва хатолар ўртасини ўшанчалик узоқлаштиришини, агар улардан хато содир бўлса, оқ кийимдан кир ўчирилгандай ўчирилиши, ювилишини ҳамда унинг алангасини ва иссиғини сув, қор ва дўл каби тозаловчи нарсалар билан тозалашини сўраб дуо қилар эдилар.

Foydalari

  • Жаҳрий намоз бўлса ҳам истифтоҳ дуосини ичида ўқиш.
  • Саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча аҳволларини билишга бўлган ҳарислиги.
  • Истифтоҳ дуосининг бир нечта сийғалари ворид бўлган. Киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган бу зикрларни навбатма навбат қилиб ўқигани афзал.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

2 Bir marta

سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ، اللَّهُمَّ رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ، مِلْءَ السَّمَاوَاتِ وَمِلْءَ الْأَرْضِ وَمِلْءَ مَا شِئْتَ مِنْ شَيْءٍ بَعْدُ

Maʼnosi va manbasi

Ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳудан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъдан бошларини кўтарсалар: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ Раббимиз, Сенга ҳамд айтамиз ва Сенга осмонлару ер миқдорича ҳамда Ўзинг хоҳлаган нарсалар миқдорича ҳамд бўлсин!» – дер эдилар».

Имом Муслим ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъдан бошларини кўтаргач: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», яъни ким Аллоҳга ҳамд айтса, унинг ҳамдини қабул қилади ва унга савоб беради. Сўнгра: «Сенга ҳамд айтамиз ва Сенга осмонлару ер миқдорича ҳамда Ўзинг хоҳлаган нарсалар миқдорича ҳамд бўлсин» осмонлару ерлар, улардаги нарсалар ва яна Аллоҳ хоҳлаган нарсаларни тўлдирадиган ҳамд айтамиз», –деганлар.

Foydalari

  • Намозҳон бошини рукуъдан кўтарганда айтишлиги мустаҳаб бўлган зикрлар баёни.
  • Рукуъдан кўтарилгач текис ва ҳотиржам туриш мустаҳаб, чунки бу зикрни фақатгина текис ва ҳотиржам турибгина айта олади.
  • Бу зикрни барча намозларда, фарзу нафл намозларда айтиш машруъ қилинган.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

3 Bir marta

اللَّهمَّ اغْفِرْ لي، وارْحَمْنِي، وعافِني، واهْدِني، وارزقْنِي

Maʼnosi va manbasi

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки сажда орасида ўтирганларида: «Эй, Аллоҳим! Менга раҳм қилгайсан, мени кечиргайсан, офият, ҳидоят ва ризқ бергайсан!», деб дуо қилар эдилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти Darajasi: Шавоҳидлари билан ҳасан

Sharh

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар икки сажда ўртасида, ҳар бир мусулмоннинг дунё ва охирати учун зарур бўлган:

– Мағфират билан бирга гуноҳларни сатр қилишини ва Раҳмат ато этишини

– Шубҳа, шаҳват ва турли касалликлардан офиятни

– Ҳаққа ҳидоят ва унда собит қилишини

– Иймон, илм ва солиҳ амаллар

– Ҳалолдан бўлган ризқни ато этишини сўраб дуо қилардилар .

Foydalari

  • Икки сажда орасида ушбу дуони қилиш машруъдир.
  • Дунё ва охират яхшиликларини ўз ичига олган ушбу дуонинг фазли.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

4 Bir marta

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

Maʼnosi va manbasi

Абдурраҳмон ибн Абу Лайло айтади: Менга Каъб ибн Ужро разияллоҳу анҳу йўлиқиб: «Сенга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бир совғани совға қилайми?» деди. (Мен: "Албатта, менга совға қилинг!”, дедим.) У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай салом беришни ўргандик, энди сизга қандай саловат айтамиз?» деб сўрадик. У зот: «Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид. Аллооҳумма баарик алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа баарокта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид», денглар», –дедилар.

Муттафақун алайҳ Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Саҳобалар ташаҳудда «Ассалааму алайка аййўҳаннабий ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ...» деб пайғамбаримизга салом беришни ўрганганларидан сўнг, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан салавотнинг кўриниши хақида сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга салавот айтишнинг кўриниши ҳақида хабар бердилар. Маъноси: «Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад». Яъни: Аллоҳим У зотга, динларига эргашганларга,мўмин қариндошларига олий малода (фришталарнинг ҳузурида) салавот айт, яъни, мақтагин! «Камаа соллайта алаа аали Иброҳим» Ҳудди Иброҳим алайҳиссалом оилаларига марҳамат қилганинг каби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам марҳамат қилгин.

Иброҳим алайҳиссаломнинг оилалари: Исмоил, Исҳоқ, уларнинг зурриётлари ва уларга эргашган барча мўминлар. «иннака Ҳамиидун Мажиид». Яъни: Зотинг, сифатинг ва феълларинг мақталган. Улуғлигинг, салтанатинг ва саҳоватинг кенгдир. «Аллооҳумма баарик алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа баарокта алаа аали Иброоҳиим». Яъни: Яхшилик ва карамингнинг энг улуғини бер ҳамда уни зиёда, собит қил!

Foydalari

  • Салафлар илмий масалаларни бир-бирларига ҳадя қилар эдилар.
  • Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга намознинг охирги ташаҳҳудида салавот айтиш вожиб.
  • Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига салавот ва салом айтишни ўргатдилар.
  • Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг энг комил кўринишларидан бири.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

5 Bir marta

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ فِتْنَةِ المَحْيَا وَالمَمَاتِ، وَمِنْ فِتْنَةِ المَسِيحِ الدَّجَّالِ

Maʼnosi va manbasi

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода: «Аллоҳим! Мен сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», –дер эдилар. Муслим ривоят қилган лафзда: «Сизлардан бирингиз охирги ташаҳҳудни тамомлагач тўрт нарсадан: жаҳаннам ва қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ва Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ сўрасин», – дедилар.

Муттафақун алайҳ Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ташаҳҳуддан кейин, саломдан олдин Аллоҳ таолодан тўрт нарсадан паноҳ беришини сўрар эдилар ва бизни ҳам шундай қилишга буюрдилар.

Биринчи: қабр азобидан.

Иккинчи: қиёмат кунида дўзах азобига йўлиқишдан.

Учинчи: ҳаётдаги ҳаром шаҳватлар, адаштирувчи шубҳалар фитнасидан, ўлим фитнасидан, яъни, руҳи чиқиш арафасида Исломдан ёки суннатдан бурилиб кетишдан ва қабрда икки фаришта саволга тутган вақтдаги фитнадан.

Тўртинчи: охир замонда чиқувчи Масиҳ Ад-Дажжол фитнасидан. Аллоҳ у билан бандаларини синайди. Дажжолнинг фитнасини улкан бўлганлиги боис хос зикр қилдилар.

Foydalari

  • Бу паноҳ сўраш дуоси дунё ва охират ёмонликларидан паноҳ сўрашни ўз ичига жамлагани учун энг муҳим ва жомеъ дуолардандир.
  • Қабр азоби собит ва хақ.
  • Фитналарнинг хатари ҳамда Аллоҳдан ёрдам ва нажот сўрашнинг муҳимлиги.
  • Дажжол чиқиши ва унинг фитнаси ёмон эканининг исботи.
  • Охирги ташаҳҳуддан сўнг ушбу дуони айтиш мустаҳаб.
  • Солих амалдан сўнг дуо қилиш мустаҳаб.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

6 Bir marta

Maʼnosi va manbasi

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда Раббисига энг яқин бўладиган вақти бу сажда қилган холатидир. Бас (саждада) дуони кўпайтиринглар» – дедилар.

Имом Муслим ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда банда Раббисига саждада энг яқин бўлишини хабар бердилар. Чунки намоз ўқувчи танасининг энг афзал аъзосини Аллоҳ азза ва жаллага тавозеълик қилиб, бўйсуниб ва ўзини хўр тутиб пешонасини саждагоҳга қўяди.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саждада дуони кўпайтиришга буюрдилар. Шундай қилиб бандада сўз ва феъл билан Аллоҳга ўзини хўр тутиш жамланади.

Foydalari

  • Тоат-ибодатлар бандани Аллохга яқинлаштиради.
  • Саждада дуони кўпайтиришнинг мустаҳаблиги, чунки сажда дуо ижобат бўладиган ўринлардандир.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

Savollar

Bu sahifada nima bor?

Namozdagi duolar: har biri arabcha matni, maʼnosi, manbasi boʻlgan hadis, darajasi va sharhi bilan.

Tarjimalar qayerdan olingan?

Tarjima qilingan nabaviy hadislar ensiklopediyasi HadeethEnc.com saytidan. Har bir hadis ular nashr qilganidek, manbasi va darajasi bilan, asliga havola bilan koʻrsatiladi.

Kundalik eslatma olsam boʻladimi?

Ha. Android uchun bepul Qabas ilovasi har kuni tonggi va kechki zikrlarni eslatadi va unda xuddi shunday hisoblagich bor.