Azondan keyin oʻqiladigan duo

Azon aytilayotganda aytiladiganlar va azon tugagach qilinadigan duo.

1 Bir marta

Maʼnosi va manbasi

Абу Саид Ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар азонни эшитсангиз, муаззин айтган нарсаларнинг айнисини айтинглар», – дедилар.

Муттафақун алайҳ Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муаззинни эшитган вақтда у айтган нарсаларни сўзма-сўз такрорлашга ундадилар. Муаззин такбир айтгач такбирни, икки шаҳодатни айтгач, икки шаҳодатни айтамиз. (Ҳаййа ъалассолаҳ ва ҳаййа ъалалфалааҳ) сўзларидан кейин «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ», – деб айтилади.

Foydalari

  • Агар муаззинлар кўп бўлса, ҳадиснинг умумий тушунчаси сабаб биринчисини тугатгач иккинчиси ортидан такрорлаб бошлайди.
  • Ҳаммом ёки ҳожат ўрнидан ташқари барча ўринларда азонга жавоб берилади.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

2 Bir marta

Maʼnosi va manbasi

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар муаззин: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» дейди. Сўнг муаззин: «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ» дейди. Сўнг муаззин: «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» дейди. Сўнг муаззин: «Ҳаййа ъала-с-солаҳ!» деса, сизлардан бирингиз: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!» дейди. Сўнг муаззин: «Ҳаййа ъала-л-фалаҳ!» деса, сизлардан бирингиз: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!» дейди. Сўнг муаззин: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» дейди. Сўнг муаззин: «Ла илаҳа иллаллоҳ!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Ла илаҳа иллаллоҳ!» деб чин қалбдан айтса, жаннатга киради» –дедилар.

Имом Муслим ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Азон: намоз вақти кирганини билдирувчи эълон. Азоннинг сўзлари иймон ва ақийдани ўзида жамловчи сўзлардир.

Бу ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам азонни эшитишни бошлаганда муаззин айтгандай айтиш кераклигини баёнладилар. Муаззин: «Аллоҳу акбар» деса, эшитувчи ҳам: «Аллоҳу акбар» дейди ва шу ҳолда давом этади. Фақат «ҳайя ъалас-с-сола ва «ҳаййа ъалал-фалааҳ», деганда «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ», дейди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ким муаззин ортидан холис қалб билан такрорласа жаннатга киришини ваъда қилдилар.

Азон сўзларининг маъноси: «Аллоҳу акбар»: яъни Аллох субҳанаҳу ва таоло барча нарсадан улуғр, буюк ва каттадир.

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ»: яъни Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ.

«Ашҳаду анна Муҳаммадарросулуллоҳ»: яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг пайғамбари эканлигига тилим ва қалбим билан гувоҳлик бераман ва тасдиқлайман. Аллоҳ у кишини пайғамбар қилиб юборди ва у кишига итоат қилиш вожибдир.

«Ҳаййа ъалас-с-сола»: яъни намозга келинглар. Эшитувчининг: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ», сўзи эса, Аллоҳ таолонинг тавфиқисиз на тоат қилишга тўсиқ бўладиган нарсалардан халос бўла оламиз, на уни ёки бошқа нарсаларни қила оламиз.

«Ҳаййа ъалал фалааҳ», яъни нажот сабабларига келинг. Нажот – жаннатга кириш дўзахдан қутилиш.

Foydalari

  • Муаззиннинг сўзларига жавоб беришнинг фазли. Фақат икки ҳайъала вақтида «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ», дейди.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

3 Bir marta

أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولًا، وَبِالْإِسْلَامِ دِينًا

Maʼnosi va manbasi

Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким муаззиннинг азонини эшитганда: « Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва би-Муҳаммадин росуулан ва бил-ислаами дийнан» деб айтса гуноҳлари кечирилади».

Маъноси: Шериги бўлмаган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг бандаси ва пайғамбари, Аллоҳни Рабб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар, Исломни дин деб рози бўлдим.

Имом Муслим ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бермоқдалар-ки, ким муаззинни эшитганда: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ», яъни, Аллоҳдан ўзга ибодатга тотиқли маъбуд йўқ ва бошқа барча маъбудлар ботил эканига иқрор бўлдим, эътироф этдим. «Ва Муҳаммад У Зотнинг бандаси ва пайғамбари» яъни, сиғинилмайдиган банда ва ёлғонга чиқарилмайдиган пайғамбар. «Аллоҳни Рабб деб рози бўлдим», яъни, Рубубият, улуҳият ва исм сифатларига рози бўлдим деганидир. «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб рози бўлдим», яъни, олиб келган ва бизга етказган барча нарсаларига рози бўлдим. «Исломга рози бўлдим», яъни, унинг аҳкомларига, буйруқ ва қайтариқларининг барчасига рози бўлдим деб айтса олдинги барча гуноҳлари кечирилиб кетади. Дин - эътиқод ва бўйсуниш деганидир. Гуноҳларидан мақсад кичик гуноҳлар.

Foydalari

  • Азонни эшитганда шу дуони айтиш гуноҳларга каффорат бўлади.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

4 Bir marta

Maʼnosi va manbasi

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: « Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар. Чунки ким менга бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади. Сўнгра Аллоҳдан мен учун “васила”ни сўранглар. Албатта у жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасигагина берилади. Ўша киши мен бўлсам керак деб умид қиламан. Ким мен учун “васила”ни сўраса унга шафоатим вожиб бўлади», – дедилар».

Имом Муслим ривояти Darajasi: Саҳиҳ

Sharh

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким муаззинни эшитса ва икки ҳайъаладан ташқари ибораларнинг ортидан муаззин каби қайталлашликка йўлламоқдалар. Икки ҳайъаладан сўнг эса :«Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ» дейди. Азон ниҳоясига етгач Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтади. Ким У зотга бир марта саловат айтса, Аллоҳ таоло унга ўн марта саловат айтади. Аллоҳ таолонинг бандасига бўлган саловати, уни фаришталар ҳузурида мақташидир.

Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан У кишига васила сўрашга буюрдилар. Васила - жаннатдаги энг олий мақомдир. Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасига берилажак мақом.

«Ўша мақом эгаси мен бўлишимни умид қиламан», – дедилар. Бу гапни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавозеълик бобидан айтдилар. Чунки у улуғ мақом фақат бир кишига берилса, У зотдан бошқа ҳеч кимга бўлмайди. Чунки У зот махлуқотларнинг энг афзалидирлар.

Сўнгра ким ўша мақомни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлишини тилаб дуо қилган бўлса, қиёмат куни У зотнинг шафоатларига эришишини баёнладилар.

Foydalari

  • Муаззиннинг азони ортида такрорлашга тарғиб.
  • Муаззинга жавоб бергандан сўнг, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтишнинг фазли.
  • Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтгач улар учун василани сўрашга ундаш.
  • Василанинг маъноси, олиймақомлиги ҳамда у фақат битта бандагагина берилишининг баёни.
  • Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай улуғ мақом берилиши У кишининг фазилатидандир.
  • Ким Аллоҳ таолодан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун василани сўраса, унга шафоат вожиб бўлади.
  • Ўша мақом аниқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилса ҳам умматларидан У зот учун дуо қилишларини сўрашликлари, У зотнинг камтарликларига далолат қилади.
  • Аллоҳ таолонинг фазли ва раҳматининг кенглиги. Шунинг учун ҳам битта яхшилик ўнта яхшиликка тенг қилинган.

HadeethEnc.com saytida oʻqing

Savollar

Bu sahifada nima bor?

Azondan keyingi duo: har biri arabcha matni, maʼnosi, manbasi boʻlgan hadis, darajasi va sharhi bilan.

Tarjimalar qayerdan olingan?

Tarjima qilingan nabaviy hadislar ensiklopediyasi HadeethEnc.com saytidan. Har bir hadis ular nashr qilganidek, manbasi va darajasi bilan, asliga havola bilan koʻrsatiladi.

Kundalik eslatma olsam boʻladimi?

Ha. Android uchun bepul Qabas ilovasi har kuni tonggi va kechki zikrlarni eslatadi va unda xuddi shunday hisoblagich bor.