Islomning besh rukni

5 darsdan 5-dars

Haj nima?

Qur'ondan

إِنَّ أَوَّلَ بَيۡتٖ وُضِعَ لِلنَّاسِ لَلَّذِي بِبَكَّةَ مُبَارَكٗا وَهُدٗى لِّلۡعَٰلَمِينَ ﴿٩٦﴾ فِيهِ ءَايَٰتُۢ بَيِّنَٰتٞ مَّقَامُ إِبۡرَٰهِيمَۖ وَمَن دَخَلَهُۥ كَانَ ءَامِنٗاۗ وَلِلَّهِ عَلَى ٱلنَّاسِ حِجُّ ٱلۡبَيۡتِ مَنِ ٱسۡتَطَاعَ إِلَيۡهِ سَبِيلٗاۚ وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ ٱلۡعَٰلَمِينَ ﴿٩٧﴾

Одамларга муборак, оламларга ҳидоят қилиб қўйилган биринчи уй Баккадаги уйдир. Унда очиқ аломатлар ва мақоми Иброҳим бор. Ким унга кирса, тинч бўладир. Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир.

Al-Imran 3:96-97Qur'onda o'qing

وَأَذِّن فِي ٱلنَّاسِ بِٱلۡحَجِّ يَأۡتُوكَ رِجَالٗا وَعَلَىٰ كُلِّ ضَامِرٖ يَأۡتِينَ مِن كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٖ ﴿٢٧﴾

Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқ-узоқ йўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинлар.

Al-Hajj 22:27Qur'onda o'qing

Sunnatdan

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса-ю, шаҳвоний нарсалар ҳамда фосиқлик қилмаса, онасидан туғилган кундагидек (пок) бўлиб қайтади».

Муттафақун алайҳ Саҳиҳ HadeethEnc.com
Sharh

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда ким Аллоҳ учун Байтуллоҳни ҳаж қилса-ю, унда шаҳвоний нарсалардан, яъни аёлини ўпиш ва қучоқлаш каби жимоъ ва унга олиб борадиган ишларни қилмаса, шунингдек, беҳаё сўзларни сўзламаса ҳамда гуноҳ ва маъсиятларни қилиш билан фосиқлик қилмаса, ҳаждан гўдак гуноҳлардан саломат ҳолда туғилгани каби гуноҳлари мағфират қилиниб қайтишини баён қилмоқдалар. Эҳромнинг қайтариқларини қилиш ҳам фосиқлик қилиш жумласидандир. Агар кимда-ким мана шу амаллардан четланиб, ҳаж ибодатини қилса, юқорида зикр қилинган фазилатга эришади.

Barcha darslar