Al-Hajj surasi, 27-oyat

22:27

وَأَذِّن فِي ٱلنَّاسِ بِٱلۡحَجِّ يَأۡتُوكَ رِجَالٗا وَعَلَىٰ كُلِّ ضَامِرٖ يَأۡتِينَ مِن كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٖ ٢٧

Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқ-узоқ йўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинлар.

Tafsir

Кейин одамларга нидо қилиб, уларни шу уйни ҳаж қилишга чақир. Ана шунда улар пиёда ва отлиқ бўлиб келадилар. Уларни узоқ-узоқлардан олиб келаётган туялари йўл машаққатидан қийналиб, ҳориб кетади.