Maʼnosi va manbasi
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксирган вақтларида қўллари ёки кийимлари билан юзларини тўсар ва овозларини иложи борича пасайтирар эдилар».
Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти Darajasi: Саҳиҳ
Sharh
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксирган вақтларида қуйидагиларни бажарар эдилар:
Биринчи: Оғизларидан ёки бурунларидан бирор нарса чиқиб ёнларидаги кишига озор бермаслиги учун қўллари ёки кийимлари билан оғизларини тўсар эдилар.
Иккинчи: Овозларини пасайтирар ва уни баланд қилмас эдилар.
Foydalari
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аксириш борасидаги йўл-йўриқларининг баёни ва бу борада У зотга эргашиш.
- Аксирганда оғиз ва бурундан ёнида ўтирган кишига озор берадиган бирор нарса чиқмаслиги учун оғиз ва бурунни кийим, рўмолча ёки шу каби нарсалар билан тўсиш мустаҳабдир.
- Аксирганда овозни пасайтириш лозим бўлган одобдир. Бу иш одобнинг мукаммаллиги ва ахлоқнинг гўзаллигидан далолат беради.