8 darsdan 7-dars
O'limdan keyin nima bo'ladi?
Qur'ondan
كُلُّ نَفۡسٖ ذَآئِقَةُ ٱلۡمَوۡتِۗ وَإِنَّمَا تُوَفَّوۡنَ أُجُورَكُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۖ فَمَن زُحۡزِحَ عَنِ ٱلنَّارِ وَأُدۡخِلَ ٱلۡجَنَّةَ فَقَدۡ فَازَۗ وَمَا ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَآ إِلَّا مَتَٰعُ ٱلۡغُرُورِ ﴿١٨٥﴾
Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас.
يَوۡمَئِذٖ يَصۡدُرُ ٱلنَّاسُ أَشۡتَاتٗا لِّيُرَوۡاْ أَعۡمَٰلَهُمۡ ﴿٦﴾ فَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٍ خَيۡرٗا يَرَهُۥ ﴿٧﴾ وَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٖ شَرّٗا يَرَهُۥ ﴿٨﴾
Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан гуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалурлар. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир.
وَٱتَّقُواْ يَوۡمٗا تُرۡجَعُونَ فِيهِ إِلَى ٱللَّهِۖ ثُمَّ تُوَفَّىٰ كُلُّ نَفۡسٖ مَّا كَسَبَتۡ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ ﴿٢٨١﴾
Аллоҳга қайтариладиган кунингиздан қўрқинг. Сўнгра, ҳар бир жон қилганига яраша тўлиқ оладур. Уларга зулм қилинмас.
Sunnatdan
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бир одам келиб: «Ё, Расулуллоҳ, икки хислат нима?» – деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган киши жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган киши эса, жаҳаннамга киради», – деб жавоб бердилар.
Sharh
Бир одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннат ёки жаҳаннамга олиб кирадиган икки хислат ҳақида сўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Инсонни жаннатга олиб кирадиган хислат – Аллоҳ таолонинг ёлғиз ўзигагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмай оламдан ўтиши», – деб жавоб бердилар. Жаҳаннамга олиб кирадиган ҳислат эса – инсон Аллоҳга бирор нарсани Рубубиятида, Улуҳиятида ёки асмои сифатларида ширк қилган холда вафот этишидир.