3 darsdan 3-dars
Yangi musulmon avval nima qilishi kerak?
Qur'ondan
لَا يُكَلِّفُ ٱللَّهُ نَفۡسًا إِلَّا وُسۡعَهَاۚ لَهَا مَا كَسَبَتۡ وَعَلَيۡهَا مَا ٱكۡتَسَبَتۡۗ رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذۡنَآ إِن نَّسِينَآ أَوۡ أَخۡطَأۡنَاۚ رَبَّنَا وَلَا تَحۡمِلۡ عَلَيۡنَآ إِصۡرٗا كَمَا حَمَلۡتَهُۥ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِنَاۚ رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلۡنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِۦۖ وَٱعۡفُ عَنَّا وَٱغۡفِرۡ لَنَا وَٱرۡحَمۡنَآۚ أَنتَ مَوۡلَىٰنَا فَٱنصُرۡنَا عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَٰفِرِينَ ﴿٢٨٦﴾
Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил.
وَجَٰهِدُواْ فِي ٱللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِۦۚ هُوَ ٱجۡتَبَىٰكُمۡ وَمَا جَعَلَ عَلَيۡكُمۡ فِي ٱلدِّينِ مِنۡ حَرَجٖۚ مِّلَّةَ أَبِيكُمۡ إِبۡرَٰهِيمَۚ هُوَ سَمَّىٰكُمُ ٱلۡمُسۡلِمِينَ مِن قَبۡلُ وَفِي هَٰذَا لِيَكُونَ ٱلرَّسُولُ شَهِيدًا عَلَيۡكُمۡ وَتَكُونُواْ شُهَدَآءَ عَلَى ٱلنَّاسِۚ فَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُواْ ٱلزَّكَوٰةَ وَٱعۡتَصِمُواْ بِٱللَّهِ هُوَ مَوۡلَىٰكُمۡۖ فَنِعۡمَ ٱلۡمَوۡلَىٰ وَنِعۡمَ ٱلنَّصِيرُ ﴿٧٨﴾
Ва Аллоҳ (йўлида) ҳақ жиҳод қилингиз. У сизларни танлаб олди. Ва сизга бу динда ҳеч танглик қилмади. Бу, отангиз Иброҳимнинг миллати. У сизларни бундан олдин ва бу (Қуръон)да Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса, одамларга гувоҳлар бўлишингиз учун «мусулмонлар» деб номлади. Бас, намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Аллоҳга боғланинглар. У сизнинг хожангиздир. Бас, У зот қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат бергувчидир.
Sunnatdan
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Мени бир амалга далолат қилинг-ки, уни қилсам жаннатга кирай», деди. У зот «Аллоҳга ибодат қил ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирма, фарз намозни қоим қил, Фарз қилинган закотни адо эт, Рамазон (рўзаси)ни тут!», дедилар. Шунда у «Жоним унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки, бунга бирор нарсани зиёда қилмайман», деди. У қайтгач Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимни аҳли жаннатдан бир одамга назар солиш хурсанд қилса, бунга назар солсин», дедилар.
Sharh
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир аъробий (бадавий) киши жаннатга киргизувчи амалга далолат қилишлари учун насиҳат сўраб келди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннатга кириш ва дўзахдан қутилиш Ислом арконларини бажариб, ёлғиз Аллоҳга сиғиниш ва У Зотга ширк қилмаслик билан бўлади деб жавоб бердилар. Яна қўшимча ўлароқ бир кеча кундузда Аллоҳ таоло фарз қилган беш маҳал намозни қоим қилиш, Аллоҳ фарз қилган закотни ҳақдорларига бериш ва ўз вақтида Рамазон рўзасини тутиш кераклигини айтдилар. Шунда бояги киши: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиздан эшитган фарз амаллар устига бирорта амални қўшмайман ҳам, ундан камайтирмайман ҳам», – деди. У кетгач Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жаннат аҳлидан бўлган кишига қарамоқчи бўлса, шу бадавийга қарасин», – дедилар.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар, суюнтиринглар, нафратлантирманглар», дедилар».
Sharh
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг ҳудудлари ва шариати асосида инсонларга барча дину дунё ишларида енгиллаштириш ва осонлаштиришга буюриб, қийинлаштиришдан қайтармоқдалар.
Яхши ишлар хушхабарини беришга, ва нафратлантирмасликка ундамоқдалар.
Yo'l tugallandi
Ofarin!
Musulmon bo'lish
6 yo'ldan 1 tasi tugallandi
Keyingi yo'lni boshlangIslomning besh rukni