Islomning besh rukni

5 darsdan 1-dars

Islomning besh rukni nimalar?

Qur'ondan

وَمَآ أُمِرُوٓاْ إِلَّا لِيَعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ حُنَفَآءَ وَيُقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُؤۡتُواْ ٱلزَّكَوٰةَۚ وَذَٰلِكَ دِينُ ٱلۡقَيِّمَةِ ﴿٥﴾

Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот беришга буюрилган эдилар. Ана шу, тўғри(миллат)нинг динидир.

Al-Bayyinah 98:5Qur'onda o'qing

Sunnatdan

Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитдим: «Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».

Бухорий ва Муслим ривояти Саҳиҳ HadeethEnc.com
Sharh

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Ислом динини беш устун устига қурилган мустаҳкам бинога ўхшатдилар. Исломнинг бошқа хислатлари бинонинг тўлиқловчи ўрнида. Бу рукнларнинг биринчиси: икки шаҳодат; Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллохнинг расули эканлигига гувоҳлик бериш. Бири иккинчисидан айрилмайди. Банда Аллоҳ таолонинг ягоналиги ва ибодатга фақат Унинг Ўзи лойиқ эканини эътироф этиб, унинг маъносига амал қилиб, Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб, иймон келтириб гувоҳлик беради. Иккинчи рукн: намозни қоим қилиш: Улар бир кеча-кундузда ўқиладиган бешта намоз: бомдод, пешин, аср, шом ва ҳуфтонни шарти, арконлари ва вожиботларига амал қилган ҳолда ўқиш. Учинчи рукн: фарз закотни бериш. У мол билан бўладиган ибодат бўлиб, шариатдаги маълум миқдорга етгач ҳақли одамга берилади. Тўртинчи рукн: ҳаж – Маккага ҳаж амалларини бажариш ва Аллоҳ таолога ибодат қилиш учун бориш. Бешинчи рукн: рамазон рўзасини тутиш – бомдоддан то шомгача ейиш, ичиш ва бошқа рўзани бузувчи нарсалардан Аллоҳга ибодат қилиш ниятида тийилиш.

Barcha darslar