وَجَٰهِدُواْ فِي ٱللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِۦۚ هُوَ ٱجۡتَبَىٰكُمۡ وَمَا جَعَلَ عَلَيۡكُمۡ فِي ٱلدِّينِ مِنۡ حَرَجٖۚ مِّلَّةَ أَبِيكُمۡ إِبۡرَٰهِيمَۚ هُوَ سَمَّىٰكُمُ ٱلۡمُسۡلِمِينَ مِن قَبۡلُ وَفِي هَٰذَا لِيَكُونَ ٱلرَّسُولُ شَهِيدًا عَلَيۡكُمۡ وَتَكُونُواْ شُهَدَآءَ عَلَى ٱلنَّاسِۚ فَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُواْ ٱلزَّكَوٰةَ وَٱعۡتَصِمُواْ بِٱللَّهِ هُوَ مَوۡلَىٰكُمۡۖ فَنِعۡمَ ٱلۡمَوۡلَىٰ وَنِعۡمَ ٱلنَّصِيرُ ٧٨
Ва Аллоҳ (йўлида) ҳақ жиҳод қилингиз. У сизларни танлаб олди. Ва сизга бу динда ҳеч танглик қилмади. Бу, отангиз Иброҳимнинг миллати. У сизларни бундан олдин ва бу (Қуръон)да Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса, одамларга гувоҳлар бўлишингиз учун «мусулмонлар» деб номлади. Бас, намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Аллоҳга боғланинглар. У сизнинг хожангиздир. Бас, У зот қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат бергувчидир. 28
Izohlar
28 (Суранинг охиридаги ушбу икки оятда Аллоҳ таоло Ислом умматига нидо қилмоқда. Бу нидо мусулмонларга энг маҳбуб мурожаат билан «Эй иймон келтирганлар», деб бошламоқда. Бу нидо ўзидан кейин келадиган амрларни алоҳида кўтаринки руҳда адо этишга ундайди. Ундан кейин келаётган амрлар эса, рукуъ, сажда қилмоқликдир.)
Tafsir
Аллоҳнинг йўлида холис жиҳод қилинглар. У Зот сизларни саралаб олди, динингизни кенг қилиб берди, унда бирон торликни, тангликни, ноқулайликни қўймади. Бу миллат отангиз Иброҳим алайҳиссалом миллатидир. Аллоҳ сизларни олдинги китобларда ҳам, Қуръонда ҳам мусулмонлар, деб номлади. Токи, пайғамбар рисолатни етказгани учун сизларга гувоҳ бўлса, сизлар олдинги умматларга пайғамбарлари рисолатни етказганига гувоҳ бўласизлар. Бунинг учун Аллоҳга шукр қилиб, намозни тўкис адо этинглар, молларингиздан закотини беринглар, Аллоҳга сиғининглар, илтижо қилинглар, ҳамма ишларингизда ёлғиз У Зотга суянинглар. У Зот нақадар яхши Ҳожа ва нақадар яхши Мададкордир. Қуллик қилсангизлар, ҳожалик қилади. Мадад сўрасангизлар беради.