اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الخُبُثِ وَالخَبَائِثِ
Maʼnosi va manbasi
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кираётганларида: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал-хабаиси» {«Аллоҳим, эркак ва урғочи шайтонларнинг ёмонлигидан, ўзингдан паноҳ тилайман!} –дер эдилар.
Муттафақун алайҳ Darajasi: Саҳиҳ
Sharh
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожат чиқариш ёки бавл қилиш учун ҳожатхонага кирмоқчи бўлсалар Аллоҳ таолога илтижо қилиб эркак ва урғочи шайтонларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрар эдилар. "Хубс ва хобаис" сўзи нажосат ва ёмонликлар деб ҳам тафсир қилинган.
Foydalari
- Ҳожатхонага кирмоқчи бўлган инсон ушбу дуони айтиши мустаҳаб.
- Барча мавжудотлар ҳар қандай ҳолатларда ўзларидан зарар ва азиятларни даф қилишда Раббиларига муҳтожлар.