وَعَلَى ٱلثَّلَٰثَةِ ٱلَّذِينَ خُلِّفُواْ حَتَّىٰٓ إِذَا ضَاقَتۡ عَلَيۡهِمُ ٱلۡأَرۡضُ بِمَا رَحُبَتۡ وَضَاقَتۡ عَلَيۡهِمۡ أَنفُسُهُمۡ وَظَنُّوٓاْ أَن لَّا مَلۡجَأَ مِنَ ٱللَّهِ إِلَّآ إِلَيۡهِ ثُمَّ تَابَ عَلَيۡهِمۡ لِيَتُوبُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ ١١٨
Ва ортда қолган уч кишига ҳам. Уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг, тавба қилишлари учун тавба эшиги очилди. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳимли Зотдир. 69
Izohlar
69 (Бу уч кишининг қиссаси ҳамма тарих китобларимизда, тафсир ва ҳадис китобларимизда ривоят қилинган. Мазкур уч киши Каъб ибн Молик, Мирора ибн Робиъ ва Ҳилол ибн Умаййа ал-Воқифийлар мунофиқ эмас, балки чин мусулмон бўлганлар, лекин хато қилиб, Табук ғазотига бормай қолганлар.)
Tafsir
Уч киши, яъни, Каъб ибн Молик, Мирора ибн Рабиъ ва Ҳилол ибн Умайя Табук ғазотига чиқмагандилар. Пайғамбар алайҳиссалом ҳаммага улар билан алоқа қилмасликни буюрди. Ҳаммадан ажралиб қолиш уларни оғир аҳволга солиб қўйди. Қаттиқ хафа бўлиб, ғам-қайғуга ботиб, кенг замин уларга торлик қилиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан бошқа ёрдам сўраб борадиган жойлари йўқлигини англадилар. Кейин Аллоҳ уларга раҳм қилиб, тавбага йўл очиб берди ва тавбаларини қабул қилди. Аллоҳ бандаларининг тавбаларини қабул қиладиган, уларга Меҳрибон Зотдир.