وَلۡيَحۡكُمۡ أَهۡلُ ٱلۡإِنجِيلِ بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ فِيهِۚ وَمَن لَّمۡ يَحۡكُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ ٤٧
Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритсинлар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ана ўшалар фосиқлардир. 26
Izohlar
26 (Демак, Инжилга эътиқод қилган насоролар ҳам унда Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар остида, ўша ҳукмларни жорий қилган ҳолда яшамоқлари керак бўлган. Таврот аҳли ундаги ҳукмлар остида, Инжил аҳли ҳам ундаги ҳукмлар остида яшамоқлари матлуб бўлган. Қуръон тушиб бўлганидан кейин эса, ҳамма бараварига Қуръоннинг аҳкомлари остида яшаши вожибга айланган.)
Tafsir
Насронийлар Аллоҳ Инжилда нозил қилган ваҳийларга иймон келтирсинлар ва ўшалар билан ҳукм қилсинлар. Улар орасида Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар бўлиб келишини тасдиқловчи ҳужжат ҳам бор. Аллоҳ нозил қилган ваҳий билан ҳукм қилмаганлар - ана ўшалар Аллоҳга итоат этишдан бош тортган, ҳақдан юз ўгирган ва ботил тарафига ўтган фосиқлардир.