Al-Ma'idah surasi, 46-oyat

5:46

وَقَفَّيۡنَا عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِم بِعِيسَى ٱبۡنِ مَرۡيَمَ مُصَدِّقٗا لِّمَا بَيۡنَ يَدَيۡهِ مِنَ ٱلتَّوۡرَىٰةِۖ وَءَاتَيۡنَٰهُ ٱلۡإِنجِيلَ فِيهِ هُدٗى وَنُورٞ وَمُصَدِّقٗا لِّمَا بَيۡنَ يَدَيۡهِ مِنَ ٱلتَّوۡرَىٰةِ وَهُدٗى وَمَوۡعِظَةٗ لِّلۡمُتَّقِينَ ٤٦

Уларнинг изларидан Ийсо ибн Марямни ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи қилиб юбордик. Унга Инжилни бердик. Унда ҳидоят ва нур бор. У ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчидир. У тақводорлар учун ҳидоят ва мавъизадир.

Tafsir

Бани Исроил пайғамбарлари ортидан Ийсо ибн Марямни юбордик. У, Тавротдаги ҳукмларга иймон келтириб, ўшалар билан ҳукм қилди. Унга ҳаққа ҳидоятлайдиган, ҳужжатлар билан шубҳаларни даф қиладиган, ҳукмга оид муаммоларни ҳал этадиган Инжилни бердик. Инжил, Тавротдаги айрим ҳукмларнигина насх-бекор қилиб келган, холос. Бошқа масалаларда эса бу икки илоҳий китоб бир-бирига мувофиқ келади. Биз Инжилни тўғри йўлга бошлайдиган ҳидоят ва ҳаром ишлардан қайтарадиган насиҳатгўй қилдик.