Al-Baqarah surasi, 97-oyat

2:97

قُلۡ مَن كَانَ عَدُوّٗا لِّـجِبۡرِيلَ فَإِنَّهُۥ نَزَّلَهُۥ عَلَىٰ قَلۡبِكَ بِإِذۡنِ ٱللَّهِ مُصَدِّقٗا لِّمَا بَيۡنَ يَدَيۡهِ وَهُدٗى وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُؤۡمِنِينَ ٩٧

Жаброилга душман бўлганларга айт, албатта, Ул у(Қуръон)ни сенинг қалбингга Аллоҳнинг изни билан, ўзидан олдингини тасдиқловчи ва мўминлар учун ҳидоят ва башорат қилиб туширди. 41

Izohlar

41 («Жиброилга душман бўлганлар» — яҳудийлардир. Улар Жиброил фариштани ўзларига душман ҳисоблашар эдилар. Бунга далил ўлароқ Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилишича яҳудийлар Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом билан узоқ суҳбат қурган эдилар. Шунда, «Улар: «Ҳар бир пайғамбарнинг унга хабар келтирадиган фариштаси бўлади. Бизга айт-чи, сенинг соҳибинг ким?» дедилар. У киши: «Жиброил алайҳиссалом», дедилар. Улар: «Жиброил урушни, жангни, азобни туширади, бизнинг душманимиз, агар раҳмат, ёмғир ва набототларни олиб тушадиган Микоил деганингда, яхши бўларди», дедилар.)

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, яҳудлардан: "Фаришталар орасидаги Жаброил бизнинг душманимиз", дейдиганларига айтингки, ким Жаброилга душман бўлса, у адашгандир. Чунки Таврот ва Инжил каби ўтган китобларда ўз тасдиғини топган, яхшиликка чорлайдиган, мўминларга Аллоҳ улар учун тайёрлаб қўйган жаннат ҳақида хушхабар берадиган Қуръонни Аллоҳнинг изни ила қалбингизга индирган ўша Жаброилдир.