وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ لَجَعَلَهُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَلَٰكِن يُدۡخِلُ مَن يَشَآءُ فِي رَحۡمَتِهِۦۚ وَٱلظَّٰلِمُونَ مَا لَهُم مِّن وَلِيّٖ وَلَا نَصِيرٍ ٨
Агар Аллоҳ хоҳлаганида, албатта, уларни бир уммат қилар эди. Лекин хоҳлаган кишини Ўз раҳматига киритур. Золимларга эса, ҳеч бир дўст ҳам, ёрдам берувчи ҳам йўқдир.
Tafsir
Агар Аллоҳ хоҳлаганида уларни бир уммат, Ислом уммати қилиб, ҳаммасини жаннатга киритган бўларди. Лекин ҳикмати илоҳиянинг тақозоси шуки, Аллоҳ Ўзи истаган одамни мусулмон қилиб, жаннатга киритади. Куфру маъсиятлар ила ўзларига ўзлари зулм қилган золимлар учун эса дардини тинглайдиган бирон дўст ҳам, уларни Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган бирон мададкор ҳам йўқдир.