وَكَذَٰلِكَ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ قُرۡءَانًا عَرَبِيّٗا لِّتُنذِرَ أُمَّ ٱلۡقُرَىٰ وَمَنۡ حَوۡلَهَا وَتُنذِرَ يَوۡمَ ٱلۡجَمۡعِ لَا رَيۡبَ فِيهِۚ فَرِيقٞ فِي ٱلۡجَنَّةِ وَفَرِيقٞ فِي ٱلسَّعِيرِ ٧
Ана шундай қилиб, Биз сенга шаҳарларнинг онасини ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учун, бўлишида ҳеч шубҳа йўқ жамлаш кунидан огоҳлантиришинг учун арабий Қуръонни юбордик. Бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ дўзахда. 3
Izohlar
3 (Илмий изланишлар кўрсатдики, Маккаи Мукаррама ернинг қуруқлик қисмининг қоқ маркази экан. Бу ҳақиқатдан, ояти каримадаги «шаҳарларнинг онаси ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учун» дегани, бутун Ер юзини огоҳлантиришинг учун, дегани эканлиги маълум бўлди. Шу кашфиётга асосланиб, дунёнинг ҳамма нуқтасидан туриб қиблани топиб оладиган асбоб яратилди.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, сиздан олдинги пайғамбарларга нозил қилганимиздек, сизга ҳам арабий Қуръонни Макка аҳли ва унинг атрофидагиларни олдингию кейинги ҳамма-ҳамма ҳисоб-китоб учун, жазо ёки мукофот учун тўпланадиган Қиёмат кунидан огоҳлантиришингиз учун ваҳий қилдик. Бу куннинг келиши муқаррардир. Унда шак-шубҳа йўқ. У пайтда одамлар икки гуруҳга ажраладилар. Бир гуруҳ, яъни, мўминлар жаннатда бўлсалар, бошқалари, яъни, кофирлар дўзахда бўладилар.