Ash-Shura surasi, 9-oyat

42:9

أَمِ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَۖ فَٱللَّهُ هُوَ ٱلۡوَلِيُّ وَهُوَ يُحۡيِ ٱلۡمَوۡتَىٰ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ٩

Ёки улар ундан бошқа «дўстлар» тутдиларми?! Бас, Аллоҳнинг Ўзигина дўстдир. У зот ўликларни тирилтирур. У зот ҳар бир нарсага қодирдир.

Tafsir

Анави мушриклар Аллоҳни қўйиб, бошқаларни дўст тутдиларми? Ҳолбуки, чин, ҳақиқий дўст ёлғиз Аллоҳдир. Ундан бошқаси фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайди. Ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун ўликларни тирилтирадиган ҳам ёлғиз Унинг Ўзидир. У ҳар ишга Қодир. Унинг Қўлидан келмайдиган иш йўқ.