وَكَذَٰلِكَ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ رُوحٗا مِّنۡ أَمۡرِنَاۚ مَا كُنتَ تَدۡرِي مَا ٱلۡكِتَٰبُ وَلَا ٱلۡإِيمَٰنُ وَلَٰكِن جَعَلۡنَٰهُ نُورٗا نَّهۡدِي بِهِۦ مَن نَّشَآءُ مِنۡ عِبَادِنَاۚ وَإِنَّكَ لَتَهۡدِيٓ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ ٥٢
Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдинг. Лекин, Биз уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан кимни хоҳласак ҳидоят қилурмиз. Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан. 19
Izohlar
19 (Аллоҳ Таоло бу ояти каримада Қуръони Каримни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий орқали юборган сўнгги китобини руҳ-жон, деб атамоқда. Қуръони Карим инсоният учун маънавий руҳдир.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, сиздан олдинги пайғамбарларга ваҳий қилганимиздек, сизга ҳам Ўз тарафимиздан Қуръонни ваҳий қилдик. Ундан олдин пайғамбарларга нозил қилинган самовий китобларни ҳам, иймон нима эканини ҳам билмас эдингиз. Биз сизга Қуръонни бир зиё қилиб туширдик. У билан истаган бандамизни ҳидоят қиламиз. Аниқки, сиз одамларни энг тўғри йўлга, Ислом дини йўлига бошлайсиз.