Ash-Shura surasi, 51-oyat

42:51

۞ وَمَا كَانَ لِبَشَرٍ أَن يُكَلِّمَهُ ٱللَّهُ إِلَّا وَحۡيًا أَوۡ مِن وَرَآيِٕ حِجَابٍ أَوۡ يُرۡسِلَ رَسُولٗا فَيُوحِيَ بِإِذۡنِهِۦ مَا يَشَآءُۚ إِنَّهُۥ عَلِيٌّ حَكِيمٞ ٥١

Аллоҳнинг башар билан гаплашмоғи бўлмаган, магар ваҳий орқали, ёки парда ортидан ёхуд элчи юборади ва ул У зотнинг изни ила хоҳлаган нарсасини ваҳий қилур. Албатта, У зот ўта олий ва ўта ҳикматлидир. 18

Izohlar

18 (Инсон зоти учун Аллоҳ Таоло билан бевосита гаплашиш муяссар бўладиган нарса эмас. Аллоҳ билан башар орасидаги алоқа бовосита бўлур. Воситанинг бир тарафида инсонлар орасидан танлаб олинган энг етук зотлар, пайғамбарлар алайҳимуссаломлар турур. Яъни, ўша воситали гаплашишга ҳам ҳар бир инсон қодир эмас. Энди, одамлар орасидан танлаб олинган пайғамбарлар ҳам баробар эмаслар, осмондаги нур сочиб турган юлдузлар ҳажм ва нур жиҳатидан хилма-хил бўлганларидек улар ҳам хилма-хилдирлар.)

Tafsir

Бирон инсон учун Аллоҳ у билан гаплашмоғи дуруст эмас. Фақат илҳом воситасида ё Аллоҳни кўрмасдан гапини эшитиш билан ёки бирон фариштани, масалан, Жаброилни элчи қилиб, у орқали пайғамбарларга ваҳий юбориш ҳолатлари бундан мустасно. Аллоҳ Ўз зотида ҳам, сифатлари борасида ҳам Олийдир. Ҳар бир яратишини, қадарини ва шариатини бир ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.