مَن كَانَ يُرِيدُ حَرۡثَ ٱلۡأٓخِرَةِ نَزِدۡ لَهُۥ فِي حَرۡثِهِۦۖ وَمَن كَانَ يُرِيدُ حَرۡثَ ٱلدُّنۡيَا نُؤۡتِهِۦ مِنۡهَا وَمَا لَهُۥ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِن نَّصِيبٍ ٢٠
Ким охират ҳосилини истаса, биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас. 9
Izohlar
9 (Бу дунё ризқини хоҳлаб, ўшанга яраша ҳаракат қилган бандага бу дунё ризқини беради. Аммо бу дунё ризқини истаган ўша бандага охиратдан ҳеч қандай насиба қолмайди. Охират ҳосилини истаган одам эса, бу дунё ҳосилидан ҳам бошқалардан кўра яхшироқ баҳраманд бўлади. Аллоҳга иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилганлар яхши оқибатга эришишлари турган гап.)
Tafsir
Ким охират савоби учун амал қилса, унинг савобини кўпайтириб берамиз. Ҳар бир яхшилик ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтириб берилади. Ким дунёни истаса, унга ўшандан ўзига аталгани миқдорича берурмиз. Дунёни танлагани учун унга охиратда бирон насиба қолмас.