أَمۡ لَهُمۡ شُرَكَٰٓؤُاْ شَرَعُواْ لَهُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا لَمۡ يَأۡذَنۢ بِهِ ٱللَّهُۚ وَلَوۡلَا كَلِمَةُ ٱلۡفَصۡلِ لَقُضِيَ بَيۡنَهُمۡۗ وَإِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ ٢١
Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шерик(худо)лари борми?! Агар ажрим калимаси бўлмаганида, албатта, улар ўртасида ҳукм қилинган бўлар эди. Албатта, золим кимсалар учун аламли азоб бордир. 10
Izohlar
10 (Динсиз, иймонсиз кишилар, Аллоҳнинг амрига юрмасдан, турли гуноҳ ишларни қиладилар. Гуноҳ ишларга Аллоҳ таоло изн бермагани, уларни ман қилгани жуда ҳам равшан. Аммо баъзи одамлар гуноҳ ва маъсиятларни бемолол қилмоқдалар. Уларга мазкур гуноҳ ва маъсиятларни қилишга ким изн беради? Аллоҳга шерик келтирган худоларими?! Ўша шерик худолари уларга Аллоҳ изн бермаган ишларни қилишни қонунлаштириб берганми? Агар бандаларнинг амалларига савоб ёки азоб қиёматда бўлиши ҳақидаги ажрим сўзи бўлмаганида, бандалар орасида ҳозироқ ҳукм қилиниб қўйилган бўлар эди.)
Tafsir
Ёки анави мушрикларнинг Аллоҳдан бошқа худолари бормики, уларга диндан ширк, ҳалолни ҳаром қилиш, ҳаромни эса ҳалол қилиш каби Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариатлаштириб берган бўлсалар. Агар Аллоҳ яхши билан ёмонни ажратиш учун ажрим кунини аниқ белгилаб қўймаганида улар устидан ҳукм чиқарилган бўларди. Ширку маъсиятлар ила ўз жонига жабр қилган золимлар учун Қиёмат куни аламли азоб бордир.