ٱللَّهُ لَطِيفُۢ بِعِبَادِهِۦ يَرۡزُقُ مَن يَشَآءُۖ وَهُوَ ٱلۡقَوِيُّ ٱلۡعَزِيزُ ١٩
Аллоҳ бандаларига лутфлидир. У хоҳлаган кишига ризқ берур. У зот кучлигу азийздир. 8
Izohlar
8 (Яъни, бандаларнинг ким бўлишидан қатъий назар, уларга шафқат қилади, яхшилик кўрсатади, исёнларига қарамай, уларга хайру баракаларини сероб қилиб қўяди.)
Tafsir
Аллоҳ бандаларига меҳрибон. Ўзининг ҳикмати ва лутфи тақозосига қараб, истаган одамига ризқни мўл қилиб беради, истаган одамига танг қилиб беради. У қудратлидир, ҳаммадан ғолибдир. Душманларидан қасос оладиган азиздир, музаффардир.