Al-Ma'idah surasi, 52-oyat

5:52

فَتَرَى ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ يُسَٰرِعُونَ فِيهِمۡ يَقُولُونَ نَخۡشَىٰٓ أَن تُصِيبَنَا دَآئِرَةٞۚ فَعَسَى ٱللَّهُ أَن يَأۡتِيَ بِٱلۡفَتۡحِ أَوۡ أَمۡرٖ مِّنۡ عِندِهِۦ فَيُصۡبِحُواْ عَلَىٰ مَآ أَسَرُّواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ نَٰدِمِينَ ٥٢

Қалбларида касаллик борларнинг «Замон айланиб бизга мусийбат етишидан қўрқамиз» деб, улар томон шошилганини кўрасан. Шоядки, Аллоҳ фатҳу нусрат берса ёки Ўз томонидан бирон иш ато қилсаю ўзларича сирлашган нарсаларига надомат қилсалар. 29

Izohlar

29 (Яъни, мазкур кофирлар замон айланиб мусулмонлар енгилиб қолса, ғолибларнинг зарбаси остида қолмайин, деб қўрқади. Демак, Исломга у ихлос билан кирган эмас. Мусулмонлар устун келиб турганда, улардан қўрқиб, тили билан мусулмонлигини изҳор қилган, баъзи ибодатларга ва диний кўрсатмаларга ҳам амал қилиб турган. Мусулмонларга қарши бўлган кофирлар билан ҳам дўстлашиб, ҳамкорлик қилиб, мабодо замон айланиб улар мусулмонлардан устун келиб қолса, менга зарар беришмасин, деб туради. Лекин иш тамоман бошқача бўлиб чиқиши ҳам мумкин.)

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, кўрасизки, иймони заиф мунофиқлар "Улар ғолиб бўлиб, давлат уларнинг қўлига тегиб қолса, бизга бир зарар етказишларидан қўрқамиз", дея яҳудий ва насронийлар билан дўст бўлишга ошиқадилар. Эҳтимол ғалабани Аллоҳ Ўз Пайғамбари ва мўминларга берар ёки Ўз тарафидан яҳудий ва уларга дўст бўлганларнинг шавкатини синдирадиган бошқа бир ишни олиб келар. Шу билан улар билан дўст бўлишга ошиқаётганлар дилларида яширган мунофиқликларига афсус-надомат чекиб қоларлар. Чунки улар таянаётган сабаблар ўта заиф ва яроқсиздир.