Al-Ma'idah surasi, 53-oyat

5:53

وَيَقُولُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَهَٰٓؤُلَآءِ ٱلَّذِينَ أَقۡسَمُواْ بِٱللَّهِ جَهۡدَ أَيۡمَٰنِهِمۡ إِنَّهُمۡ لَمَعَكُمۡۚ حَبِطَتۡ أَعۡمَٰلُهُمۡ فَأَصۡبَحُواْ خَٰسِرِينَ ٥٣

Иймон келтирганлар: «Ўзларини сизлар билан деб, Аллоҳнинг номи ила жон-жаҳдлари ила қасам ичганлар анавиларми?» – дейишади. Амаллари беҳуда кетди. Бас, зиён кўргувчилардан бўлдилар.

Tafsir

Мўминлар мунофиқларнинг бу аҳволидан таажжубга тушиб: «Жон-жаҳдлари билан «Иймонда ҳам, нусратда ҳам, дўстликда ҳам сизлар билан биргамиз», деб қасам ичганлар шуларми?», дейдилар. Уларнинг амаллари ҳабата кетди ва ўзлари зиён кўргувчиларга айланиб қолдилар. Чунки улар мурод-мақсадларига етолмадилар. Боз устига уларга азоб тайёрлаб қўйилгандир.