۞ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلنَّصَٰرَىٰٓ أَوۡلِيَآءَۘ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلِيَآءُ بَعۡضٖۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمۡ فَإِنَّهُۥ مِنۡهُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ ٥١
Эй, иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас.
Tafsir
Эй Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтирганлар, яҳудий ва насронийларни самимий иттифоқдош билиб, уларни дўст тутмангиз. Яҳудий яҳудийга, насроний эса насронийга дўст. Бу икки фирқани сизларга бўлган адоватлари бирлаштириб туради. Сизлардан ким уларни дўст тутса, бас, у ўшалар сафидадир. Аллоҳ кофирларни дўст тутгани учун золим қавмни ҳидоят қилмайди.