Al-Ma'idah surasi, 27-oyat

5:27

۞ وَٱتۡلُ عَلَيۡهِمۡ نَبَأَ ٱبۡنَيۡ ءَادَمَ بِٱلۡحَقِّ إِذۡ قَرَّبَا قُرۡبَانٗا فَتُقُبِّلَ مِنۡ أَحَدِهِمَا وَلَمۡ يُتَقَبَّلۡ مِنَ ٱلۡأٓخَرِ قَالَ لَأَقۡتُلَنَّكَۖ قَالَ إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ ٱللَّهُ مِنَ ٱلۡمُتَّقِينَ ٢٧

Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Икковлари қурбонлик қилганларида, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: «Албатта, мен сени ўлдиражакман», – деди. Бириси: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир.

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ўша золим ҳасадгўй яҳудийларга Одам алайҳиссаломнинг икки ўғли Қобил ва Ҳобил ҳақидаги қиссани ҳаққирост айтиб беринг. Аллоҳга яқин бўлиш учун қурбонлик қилганларида Аллоҳ Ҳобилнинг қурбонлигини қабул қилди. Чунки тақводор эди. Қобилнинг қурбонлигини эса қабул қилмади. Негаки, у тақводор эмасди. Қобил ҳасад қилиб: "Эй Ҳобил, мен сени аниқ ўлдираман", деди. Шунда Ҳобил: "Аллоҳ Ундан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотларнинггина қурбонликларини қабул қилади", деб жавоб берганди.