لَئِنۢ بَسَطتَ إِلَيَّ يَدَكَ لِتَقۡتُلَنِي مَآ أَنَا۠ بِبَاسِطٖ يَدِيَ إِلَيۡكَ لِأَقۡتُلَكَۖ إِنِّيٓ أَخَافُ ٱللَّهَ رَبَّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٢٨
Агар сен мени ўлдириш учун қўл кўтарсанг, мен сени ўлдириш учун қўл кўтармасман. Мен, албатта, оламларнинг Робби Аллоҳдан қўрқаман.
Tafsir
Мени ўлдириш учун қўл кўтарсанг, шу ишингга яраша жавоб қайтармайман. Сендан қўрққанимдан эмас, ҳамма махлуқотларнинг парвардигори Аллоҳдан қўрққаним учун шундай қиламан.