Al-Kahf surasi, 50-oyat

18:50

وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِأٓدَمَ فَسَجَدُوٓاْ إِلَّآ إِبۡلِيسَ كَانَ مِنَ ٱلۡجِنِّ فَفَسَقَ عَنۡ أَمۡرِ رَبِّهِۦٓۗ أَفَتَتَّخِذُونَهُۥ وَذُرِّيَّتَهُۥٓ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِي وَهُمۡ لَكُمۡ عَدُوُّۢۚ بِئۡسَ لِلظَّٰلِمِينَ بَدَلٗا ٥٠

Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман-ку! У, золимлар учун нақадар ёмон бадалдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, эсланг! Фаришталарга: "Одамга салом бериш маъносида сажда қилингиз", деган эдик, ҳаммалари Парвардигорнинг фармонига бўйсуниб, сажда қилдилар. Биргина шайтон фармони илоҳийга бўйсунмади. У фаришталардан эмас, жинлардан эди. Одамга сажда қилишдан бош тортди, ўзини катта олди. Шу билан Парвардигорга итоатсизлик қилди. Эй одамлар, энди Аллоҳни қўйиб, шу шайтонни ва унинг авлодини дўст тутасизларми? Ахир улар сизнинг душманингиз-ку! Қандай қилиб душманингизни дўст тутасиз? Аллоҳни қўйиб, шайтонга дўст бўлиш золимлар учун нақадар манфур ва жирканч бадал!