Al-Kahf surasi, 51-oyat

18:51

۞ مَّآ أَشۡهَدتُّهُمۡ خَلۡقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَلَا خَلۡقَ أَنفُسِهِمۡ وَمَا كُنتُ مُتَّخِذَ ٱلۡمُضِلِّينَ عَضُدٗا ٥١

Мен уларни на осмонлару ерни яратишга ва на ўзларини яратишга гувоҳ қилганман ва адаштиргувчиларни ёрдамчи қилиб олган эмасман.

Tafsir

Мени қўйиб, ўшаларни дўст тутдингиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди сизлардек бандалар, холос. Осмонлару ерни яратаётганимда уларга кўрсатиб, уларни гувоҳ қилиб яратмаганман. Бир-бирларининг яратилишига ҳам гувоҳ бўлмаганлар. Яратиш, тадбир қилиш бобида Мен Ягонаман. Одамларни йўлдан оздирадиган инсу жин шайтонларини Ўзимга ёрдамчи қилиб олган эмасман. Мен ҳеч қачон ёрдамчига муҳтож бўлмайман.