Al-Kahf surasi, 49-oyat

18:49

وَوُضِعَ ٱلۡكِتَٰبُ فَتَرَى ٱلۡمُجۡرِمِينَ مُشۡفِقِينَ مِمَّا فِيهِ وَيَقُولُونَ يَٰوَيۡلَتَنَا مَالِ هَٰذَا ٱلۡكِتَٰبِ لَا يُغَادِرُ صَغِيرَةٗ وَلَا كَبِيرَةً إِلَّآ أَحۡصَىٰهَاۚ وَوَجَدُواْ مَا عَمِلُواْ حَاضِرٗاۗ وَلَا يَظۡلِمُ رَبُّكَ أَحَدٗا ٤٩

Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин. Бу қандай китоб, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай ҳисоб қилибди-я», дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас.

Tafsir

Номаи аъмоллар қўйилур. Кимдир уни ўнг қўли билан олса, кимдир чап қўли билан олар. Ана шунда, эй инсон, кофирларнинг қўрқувдан дағ-дағ титраётганларини кўрасан. Чунки улар ўзларининг куфру маъсиятлар ила келганларини жуда яхши биладилар ва шундай дейдилар: "Воҳ, шўримиз қуриб қолди. Бу қандай номаи аъмолки, катта-ю кичик, биронта амалимизни қолдирмасдан, ҳаммасини битиб қўйибди". Шу дунёда қилиб ўтган ҳамма гуноҳлари ёзиб қўйилганини кўрадилар. Эй, Пайғамбар, Парвардигорингиз ҳеч кимга зулм қилмас. Биронта бегуноҳни жазоламас. Итоаткорнинг савобини эса тўкис ҳолда берар.