Al-Kahf surasi, 24-oyat

18:24

إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُۚ وَٱذۡكُر رَّبَّكَ إِذَا نَسِيتَ وَقُلۡ عَسَىٰٓ أَن يَهۡدِيَنِ رَبِّي لِأَقۡرَبَ مِنۡ هَٰذَا رَشَدٗا ٢٤

Магар: «Аллоҳ хоҳласа», дегин. Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва: «Шоядки, Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса», дегин. 12

Izohlar

12 (Инсоннинг ҳар бир ҳаракати, иши, ҳатто нафас олиб-чиқариши ҳам буткул Аллоҳнинг иродасига боғлиқдир. Аллоҳ таоло хоҳласа бўлади, хоҳламаса бўлмайди. Шунинг учун келажакда бирон иш қилмоқчи бўлсанг, доимо «Инша Аллоҳ, қиламан», деб айтгин. Чунки келажак сенга нисбатан ғайбдир. Сал ўтиб нима бўлишини ўзинг билмайсан. Шунинг учун келажакдаги ҳар бир ишни « Аллоҳ хоҳласа, қиламан», деб зикр этгин.)

Tafsir

Ишнинг бўлиш-бўлмаслигини Аллоҳнинг иродасига боғлаб гапирсангиз, масалан: "Аллоҳ хоҳласа, эртага шу ишни қиламан", десангиз, жоиз бўлаверади. "Аллоҳ хоҳласа" дейиш ёдингиздан кўтарилса, ёдингизга келган заҳоти айтиб, Парвардигорингизни ёдга олинг ҳамда: "Парвардигорим мени ҳидоят ва тавфиқ топишим учун бу ишдан ҳам яқинроқ йўлга бошлаб қўйишини умид қиламан", деб айтинг.