وَلَبِثُواْ فِي كَهۡفِهِمۡ ثَلَٰثَ مِاْئَةٖ سِنِينَ وَٱزۡدَادُواْ تِسۡعٗا ٢٥
Ва каҳфларида уч юз йил қолдилар ва тўққиз йил зиёда ҳам қилдилар. 13
Izohlar
13 (Йигитлар каҳфларида шамсий йил ҳисоби бўйича уч юз йил, қамарий йил ҳисоби бўйича уч юз тўққиз йил қолдилар. Чунки шамсий юз йил қамарий бир юз уч йилга тўғри келади, деган тафсирчиларимиз ҳам бор. Бу хулоса уларнинг ўз ижтиҳодларидир. Чунки Қуръони Каримда ҳам, суннати набавияда ҳам бу ҳақда, яъни шамсий ва қамарий йил ҳисоби ушбу оятда эътиборга олингани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Шунинг учун оятда келганини ўз ҳолича қабул қилган маъқул.)
Tafsir
Ғор эгалари ғорларида уч юз тўққиз йил турдилар.