Al-Imran surasi, 66-oyat

3:66

هَٰٓأَنتُمۡ هَٰٓؤُلَآءِ حَٰجَجۡتُمۡ فِيمَا لَكُم بِهِۦ عِلۡمٞ فَلِمَ تُحَآجُّونَ فِيمَا لَيۡسَ لَكُم بِهِۦ عِلۡمٞۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ ٦٦

Ҳой сизлар, ҳалигилар! Ўзингиз билган нарсада-ку талашдингиз, энди нимага ўзингиз билмаган нарсада талашмоқдасиз?! Аллоҳ биладир, сиз эса билмайсиз. 31

Izohlar

31 (Пайғамбар алайҳиссалом билан Ийсо ҳақида, шунингдек, Таврот ва Инжилда келган баъзи масалалар ҳақида тортишишган эди. Бу масалаларда уларнинг озми-кўпми илмлари бор эди. Тортишиб, ўз фикрини айтса бўлар эди. Аммо Таврот ва Инжилдан олдин ўтган ҳодисалар, ўзлари билмайдиган нарсалар ҳақида тортишиб нима қилардилар? Фақат, талашди деган гап учунми? У нарсаларни, хусусан, Иброҳимнинг кимлигини «Аллоҳ билади, сиз эса билмайсиз!».)

Tafsir

Эй аҳли китоб, сизлар Муҳаммад алайҳиссалом билан ўзларингиз биладиган нарсаларингиз - ўзингизга нозил бўлган динингиз ҳақида талашиб-тортишдингиз. Энди нима учун билмайдиган нарсаларингиз - Иброҳим алайҳиссалом ва унинг дини ҳақида ҳам талашиб-тортишасизлар? Китобларингизда ҳам, пайғамбарларингиз олиб келган хабарларда ҳам унинг дини ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ-ку! Ишларнинг моҳиятларини ҳам, ички яширин тарафларини ҳам фақат Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар.