Al-Imran surasi, 65-oyat

3:65

يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ لِمَ تُحَآجُّونَ فِيٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَمَآ أُنزِلَتِ ٱلتَّوۡرَىٰةُ وَٱلۡإِنجِيلُ إِلَّا مِنۢ بَعۡدِهِۦٓۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ ٦٥

Эй, аҳли китоблар, нимага Иброҳим ҳақида талашасизлар. Ҳолбуки, Таврот ҳам, Инжил ҳам ундан кейин тушган-ку! Ақл юритмайсизларми?!

Tafsir

Эй аҳли китоб, нима учун Иброҳим алайҳиссаломнинг қайси динда бўлгани ҳақида талашиб-тортишасизлар? Яҳудийлар уни яҳудий бўлган, десалар, насронийлар насроний бўлган, дейдилар. Ҳолбуки, яҳудийлик ҳам, насронийлик ҳам Иброҳим алайҳиссалом вафотидан анча кейин пайдо бўлганини жуда яхши биласизлар. Наҳотки, гапингиз ноҳақлиги ва даъвойингиз пучлигига ақлингиз етмаётган бўлса?!