مَا كَانَ إِبۡرَٰهِيمُ يَهُودِيّٗا وَلَا نَصۡرَانِيّٗا وَلَٰكِن كَانَ حَنِيفٗا مُّسۡلِمٗا وَمَا كَانَ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ٦٧
Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди. Лекин у ҳақ йўлдан тоймаган мусулмон эди. Ва мушриклардан ҳам бўлмаган эди.
Tafsir
Иброҳим алайҳиссаом яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган. У ботил динлардан юз ўгирган, ёлғиз Аллоҳ таолога таслим бўлган ва мушриклардан бўлмаган. Араб мушрикларининг "биз Иброҳимнинг динимиз" деган даъволари ҳам пуч, асоссиз.