أَوَلَمَّآ أَصَٰبَتۡكُم مُّصِيبَةٞ قَدۡ أَصَبۡتُم مِّثۡلَيۡهَا قُلۡتُمۡ أَنَّىٰ هَٰذَاۖ قُلۡ هُوَ مِنۡ عِندِ أَنفُسِكُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ١٦٥
Сен: «Сизга мусийбат етган пайтда, ҳолбуки, ўзингиз ҳам икки бараварини етказган эдингиз, бу қаердан, дейсизми?! Бу ўзингизнинг ҳузурингиздан!» деб айт. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир. 70
Izohlar
70 (Яъни, ўзингиз сусткашлик қилдингиз, заифлашдингиз, ўзингиз Аллоҳнинг шартини буздингиз, ўзингиз Пайғамбарнинг амрига хилоф қилдингиз, энди келиб, «Бу қаердан?» дейсизми?! Билиб қўйинг, бу мусибатни ўзингиз ўзингизга чақириб олдингиз.)
Tafsir
Эй мўминлар, Уҳуд жангида мағлуб бўлиб, мусибатга йўлиқсангизлар, сизлардан ҳалок бўлганлар сони Бадрдаги душманлардан ҳалок бўлганлар сонининг ярмича бўлса ҳам: "Биз мўмин бўла туриб, пайғамбар бизнинг орамизда бўла туриб мағлуб бўламизми", дейсизларми? Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Сизларга нима мусибат етган бўлса, ўзингиздан бўлди. Талашиб-тортишдингиз, Пайғамбарга бўйсунмадингиз". Аллоҳ ҳар ишга қодирдир. Ўзи истаган одамига ғалаба, истаган одамига мағлубият беради.