Al-Baqarah surasi, 238-oyat

2:238

حَٰفِظُواْ عَلَى ٱلصَّلَوَٰتِ وَٱلصَّلَوٰةِ ٱلۡوُسۡطَىٰ وَقُومُواْ لِلَّهِ قَٰنِتِينَ ٢٣٨

Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун хушуъ ила қоим бўлинг. 105

Izohlar

105 (Намозни муҳофаза этиш — уларни ўз вақтида, яхшилаб, камчиликсиз ўқиш маъноларини билдиради. «Ўрта намоз» ҳақида уламолар турли фикрларни айтганлар. Лекин далилларни солиштириб кўрган уламолар «ўрта намоз»дан мурод — аср намози, деганлар. Имом Муслим қилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аҳзоб урушида: «Бизни ўрта намоз, аср намозидан машғул қилдилар. Аллоҳ уларнинг қалбларини ҳам, уйларини ҳам оловга тўлдирсин», деганлар.)

Tafsir

Ҳамма намозларни Аллоҳ буюргандек тўла-тўкис адо этиш билан асраб қолинглар. Хусусан, ўрта намозни - аср намозини. Намозингларда Аллоҳга итоат этиш ва хушуъ билан туринглар.