فَإِنۡ خِفۡتُمۡ فَرِجَالًا أَوۡ رُكۡبَانٗاۖ فَإِذَآ أَمِنتُمۡ فَٱذۡكُرُواْ ٱللَّهَ كَمَا عَلَّمَكُم مَّا لَمۡ تَكُونُواْ تَعۡلَمُونَ ٢٣٩
Агар хавфда қолсангиз, юрган ва минган ҳолингизда, хотиржам бўлганингизда, билмаган нарсангизни қандоқ ўргатган бўлса, Аллоҳни шундоқ зикр қилинг. 106
Izohlar
106 (Одамлар кўп нарсаларни билмайдилар, Аллоҳ ўргатмаса ҳеч нарсани билмас эдилар. Шунингдек, Аллоҳ ўргатмаса, намоз ўқишни ҳам билмасдилар. Хотиржам бўлганларида, Аллоҳ қандай ўргатган бўлса, шундоқ қилиб намоз ўқисинлар.)
Tafsir
Бирон душмандан ёки бошқа бир офатдан қўрқиб уни тўла адо этолмай қолсангизлар, оёқда туриб ёки туя, от кабиларни минган ҳолингизда ё бошқа бир ўзингиз қодир бўладиган ҳолатингизда намоз ўқинглар. Хавф кетганидан кейин Аллоҳни турли тарзда, жумладан, намозни тўла адо этиш тарзида ҳам зикр қилинглар. Аллоҳ сизларга ўзингиз билмаган нур ва ҳидоятни ўргатди. Энди сизлар ибодатни ана шундай бажаринглар.