تِلۡكَ ٱلۡقُرَىٰ نَقُصُّ عَلَيۡكَ مِنۡ أَنۢبَآئِهَاۚ وَلَقَدۡ جَآءَتۡهُمۡ رُسُلُهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ فَمَا كَانُواْ لِيُؤۡمِنُواْ بِمَا كَذَّبُواْ مِن قَبۡلُۚ كَذَٰلِكَ يَطۡبَعُ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِ ٱلۡكَٰفِرِينَ ١٠١
Биз сенга ана ўша қишлоқларнинг хабарларини қисқа қилиб айтиб бермоқдамиз. Батаҳқиқ, уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Аммо, улар олдин ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирмадилар. Аллоҳ шундай қилиб кофирлар қалбига муҳр босди.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Биз шу юртлар, яъни, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут ва Шуайб қавмларининг юртлари ҳақида, уларнинг ҳақни ёлғонга чиқарганларию саркашликлари ҳақида ва натижада улар бошига тушган фалокату ҳалокат ҳақида сизга хабар беряпмиз. Токи, ундан кўнгил кўзи очиқлар ибратлансинлар, насиҳатлансинлар. Бу юртлардаги одамларга пайғамбарлари ўзларининг ҳақлигини исботлаб берадиган очиқ ҳужжатлар келтирдилар. Дастлаб ҳақни рад этиб, уни ёлғонга чиқарганлари туфайли Аллоҳ уларни иймонга ҳидоят қилмади. Аллоҳ пайғамбарларини ёлғонга чиқарган бу бадбахтларнинг ҳам, Муҳаммад алайҳиссаломни инкор қилган кофирларнинг ҳам қалбларини муҳрлаб қўйди. Энди улар иймонга йўл топа олмаслар.