Al-A'raf surasi, 102-oyat

7:102

وَمَا وَجَدۡنَا لِأَكۡثَرِهِم مِّنۡ عَهۡدٖۖ وَإِن وَجَدۡنَآ أَكۡثَرَهُمۡ لَفَٰسِقِينَ ١٠٢

Уларнинг кўпларида аҳдга вафо кўрмадик. Агар уларнинг кўпларини топсак ҳам, фосиқликда топдик. 36

Izohlar

36 (Яъни, улар субутсиз кимсалар бўлиб, аҳдга ҳеч вафо қилмасдилар. Бу қавмнинг аксар қисми фақат фосиқлик билан машғул эди. Фосиқликнинг маъноси Аллоҳ чизиб кўрсатган чегарадан чиқишдир. Яъни, улар Аллоҳ кўрсатган йўлдан озган кимсалар сирасидан эдилар.)

Tafsir

Пайғамбарлар юборилган умматларнинг аксариятида аҳдга вафони, Аллоҳ буюрган амалларга риоя қилиш ва уларни бажариш ҳолатини топмадик. Аксинча, уларнинг Аллоҳга итоат этмаётганини кўрдик.