أَوَلَمۡ يَهۡدِ لِلَّذِينَ يَرِثُونَ ٱلۡأَرۡضَ مِنۢ بَعۡدِ أَهۡلِهَآ أَن لَّوۡ نَشَآءُ أَصَبۡنَٰهُم بِذُنُوبِهِمۡۚ وَنَطۡبَعُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ فَهُمۡ لَا يَسۡمَعُونَ ١٠٠
Ерга унинг аҳлидан кейин меросхўр бўлганларга, агар хоҳласак, гуноҳлари туфайли уларга мусийбат етказишимиз ва қалбларига муҳр босиб, эшитмайдиган қилиб қўйишимиз аён бўлмадими?!
Tafsir
Ўзларидан олдингилар ҳалокатга учраганларидан кейин уларнинг ўрнига қолган кимсалар салафларининг аҳволи нима кечганидан ибрат олмасдан яна боягидек гуноҳлар қилиб юраверадиларми? Аллоҳ истаса, гуноҳлари туфайли уларга азоб юбориши мумкинлигини билмайдиларми? Шундай қилиш Аллоҳнинг қонунияти эканидан бехабармилар? Агар истаса, уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйиши ва натижада уларга ҳеч қандай насиҳат кор қилмай қолиши ҳам мумкин-ку!