إِلَّا مَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ عَمَلٗا صَٰلِحٗا فَأُوْلَٰٓئِكَ يُبَدِّلُ ٱللَّهُ سَيِّـَٔاتِهِمۡ حَسَنَٰتٖۗ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمٗا ٧٠
Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли бўлган Зотдир.
Tafsir
Тавба қилиб, иймон келтирганлар ва тавбасини тасдиқлаб турадиган яхши амалларни қилганлар бундан мустасно. Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштириб қўюр. Аллоҳ тавба қилган бандаларига Кечиримли ва Раҳмли Зотдир.