3 darsdan 1-dars
Qanday tahorat olaman?
Qur'ondan
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا قُمۡتُمۡ إِلَى ٱلصَّلَوٰةِ فَٱغۡسِلُواْ وُجُوهَكُمۡ وَأَيۡدِيَكُمۡ إِلَى ٱلۡمَرَافِقِ وَٱمۡسَحُواْ بِرُءُوسِكُمۡ وَأَرۡجُلَكُمۡ إِلَى ٱلۡكَعۡبَيۡنِۚ وَإِن كُنتُمۡ جُنُبٗا فَٱطَّهَّرُواْۚ وَإِن كُنتُم مَّرۡضَىٰٓ أَوۡ عَلَىٰ سَفَرٍ أَوۡ جَآءَ أَحَدٞ مِّنكُم مِّنَ ٱلۡغَآئِطِ أَوۡ لَٰمَسۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَلَمۡ تَجِدُواْ مَآءٗ فَتَيَمَّمُواْ صَعِيدٗا طَيِّبٗا فَٱمۡسَحُواْ بِوُجُوهِكُمۡ وَأَيۡدِيكُم مِّنۡهُۚ مَا يُرِيدُ ٱللَّهُ لِيَجۡعَلَ عَلَيۡكُم مِّنۡ حَرَجٖ وَلَٰكِن يُرِيدُ لِيُطَهِّرَكُمۡ وَلِيُتِمَّ نِعۡمَتَهُۥ عَلَيۡكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ ﴿٦﴾
Эй, иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз, покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас. Аммо сизларни поклашни ва сизларга Ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки, шукр қилсангизлар.
Sunnatdan
Усмон бин Аффон розияллоҳу анҳунинг мавлоси (озод қилган қули) Ҳумрон айтади: «Усмон таҳоратга сув келтиришни буюрдилар. Сўнг идишдан икки қўлига сув қуйиб, уч маротаба ювдилар. Сўнг ўнг қўли билан сув олиб, оғзини чайқадилар ва бурун нафаси билан сув тортиб, уни пишқириб ташладилар, кейин юзини ва икки қўлини тирсаги билан қўшиб уч маротабадан ювдилар, кейин бошларига масҳ тортдилар, кейин икки оёғини уч маротабадан ювдиларда, бундай дедилар: «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни худди шундай таҳорат олганларини кўрдим. Кейин у зот: «Ким худди менинг таҳоратимдек таҳорат олиб, кейин дунё ашёларига алақсимасдан икки ракъат намоз ўқиса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилажак», – дедилар».
Sharh
Усмон разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратларини янада тушунарли бўлиши учун амалий услубда ўргатдилар. Бир идишда сув талаб қилдилар, сувни уч маротаба қўлларига қуйдилар, ундан кейин ўнг қўлларини идишга солдиларда у билан оғизларига сув олиб чайқаб қайта ташладилар. Сўнгра нафаслари билан бурунларининг ичига сув олдиларда, қоқдилар. Сўнгра юзларини уч марта ювдилар. Сўнгра қўлларини тирсак билан қўшиб ювдилар. Сўнгра қўлларини ҳўллаб бошларига бир марта юрғиздилар ва иккита оёқларини қизил ошиқлари билан қўшиб ювдилар.
Қилиб битгач Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай таҳорат олганларини кўрганларини хабар бердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ким у киши каби таҳорат олгач икки ракат хушуъ билан қалбида Раббисини ҳозир қилиб ўқиса, Аллоҳ таоло бу комил таҳорати ва холис намозига уни ўтган гуноҳларини кечириш ила мукофотлашини айтдилар.