4 darsdan 1-dars
Islom go'zal axloq haqida nimani o'rgatadi?
Qur'ondan
وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٖ ﴿٤﴾
Ва албатта, сен улкан хулқдасан.
۞ إِنَّ ٱللَّهَ يَأۡمُرُ بِٱلۡعَدۡلِ وَٱلۡإِحۡسَٰنِ وَإِيتَآيِٕ ذِي ٱلۡقُرۡبَىٰ وَيَنۡهَىٰ عَنِ ٱلۡفَحۡشَآءِ وَٱلۡمُنكَرِ وَٱلۡبَغۡيِۚ يَعِظُكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ ﴿٩٠﴾
Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар (ишлардан) ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّا خَلَقۡنَٰكُم مِّن ذَكَرٖ وَأُنثَىٰ وَجَعَلۡنَٰكُمۡ شُعُوبٗا وَقَبَآئِلَ لِتَعَارَفُوٓاْۚ إِنَّ أَكۡرَمَكُمۡ عِندَ ٱللَّهِ أَتۡقَىٰكُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٞ ﴿١٣﴾
Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир.
Sunnatdan
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхшилик қиладиганингиздир», дедилар».
Sharh
Набий соллаллоху алайҳи ва саллам инсонларнинг иймони комилроғи хулқи чиройлиси эканини хабар бердилар. Бу нарса – очиқ юз, яхшилик қилиш, чиройлик гапириш, озор бермаслик ила бўлади.
Мўминларни яхшироғи жуфти ҳалоли, қизлари, опа-сингиллари ва қариндошлари каби аёлларга гўзал хулқда бўлганидир. Чунки улар яхши хулққа энг лойиқ инсонлардандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ходимлари - Абу Ҳамза Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», — дедилар.
Sharh
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам баён қилдилар-ки, мусулмоннинг иймони тўлиқ бўлиши учун у ўз диндоши учун ҳам худди ўзига яхши кўрган нарсаларни, жумладан, ибодатлари ва дину дунёдаги турли яхши амалларни раво кўриши, шунингдек, ўзига ёмон кўрган нарсаларни унга ҳам ёмон кўриши шарт. Иймони комил банда агар бирор мусулмонда дин жиҳатидан камчилик кўрса, уни ислоҳ қилишга ҳаракат қилади. Агар унда яхшилик кўрса, уни мустаҳкамлайди ва ёрдам беради. Унинг дини ёки дунёсида унга самимий маслаҳат беради.